Latest news

13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  7 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  2 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  5 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  16 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  18 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2

Ивор Вейцер: "Бухоролик мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз" News

Ивор Вейцер: "Бухоролик мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз"

“Бухоро”нинг хорватиялик легионери Ивор Вейцер жамоамизнинг сафардаги барча голларига муаллифлик қилмоқда.

“Насаф” ва “Қизилқум”га қарши кечган учрашувларда “Бухоро”нинг ягона голига айнан Вейцер муаллифлик қилди. Навоийдаги баҳсдан сўнг ушбу футболчи ўз фикрларини билдирди.

“Авваломбор барча мухлисларимизни сафардаги илк ғалабамиз билан табриклайман. “Қизилқум”га қарши учрашув биз учун жуда оғир кечди. Жамоамиз кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ушбу баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозониши шарт эди. Бу ғалабадан сўнг турнир жадвалидаги позициямиз ҳам анча яхшиланди, биз чемпионат лидерлари билан очколаримиз тафовутини кўпайиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Қизилқум” билан ўйинда биз ҳар бир сантиметр учун курашдик, охирги сонияларгача курашни тўхтатмадик. “Қизилқум” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда айтишим мумкин-ки, биз ҳақли ғалабага эришдик.

Мен “Бухоро”га келишдан олдин табиий-ки, жамоа ҳақида маълумот йиғдим. Ўтган мавсумда ушбу жамоа 4-ўринни эгаллабди ва совриндор бўлишига оз қолган эди. Мени диққатимни тортган бошқа жиҳат бўлди. Ушбу жамоа мухлисларининг кўплиги мени ҳайратга солди. Ҳар бир уй учрашувларига 20 минг ва ундан зиёд мухлис ташриф буюришини эшитиб лол қолдим, ишонмадим. Лекин клуб сайтидаги суратларни томоша қилар эканман, бунга ўз кўзим билан гувоҳ бўлдим, дарҳақиқат стадион лиқ тўлар экан.



 Дастлабки тур учрашувида ўз уйимизда “Олмалиқ” билан ўйнадик. Бу учрашувда ҳам айнан шундай атмосфера гувоҳига айланишга умид қилган эдим, афсус-ки негадир мухлислар кам келишди. Стадион ярми бўш тургани дилни хира қилди. Йил бошида жамоа аъзолари тубдан ўзгартирилди, балки мухлислар янгиларга сал ишончсизроқ назарда қарашаётгандир ва шу сабабли стадионга келмайётгандир. Вақт ўтган сайин биз албатта мухлисларимизни стадионга қайтарамиз ва уларнинг бизга нисбатан ишончларини яна уйғотишга ҳаракат қиламиз. Мен умид қиламан-ки, кейинги уй учрашувларимизда стадионга янада кўпроқ мухлис ташриф буюради. Эртакдагидай гўзал Бухоро” шаҳри ва унинг халқи улкан ғалабаларга лойиқдир. “Бухоро” жамоаси мана шундай мухлислари билан албатта хорижий ареналарни ҳам забт этиши шарт!

Шундай гўзал ва бетакрор, қуёш ботгандан сўнг мисли эртакга тушиб қоладиган, жуда меҳмондўст ва тинч шаҳарда яшаб туриб, ажойиб об-ҳавода стадионга ташриф буюриб, мириқиб футбол томоша қилишга нима етсин?! Футбол бу байрам, келинг байрамда бирга бўлайлик! ”-мана шундай пазитив нотада ўз нутқини якунлади Ивор Вейцер.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика