Latest news

17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  0 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  5 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган News

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган

Чезаре Пранделли мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Иш бўйича баъзи таклифлар бўлди, аммо ҳозир мен орзу қилаётган ягона “ўриндиқ” бу паркда ёнимда невараларим билан ўтириш эканлигини тушунмоқдаман. Мураббийликни тўхтатиб, ҳаётдан завқ олишни истайман”, дея изоҳлаган Пранделли.

65 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери ишсиз эди. Унинг охирги жамоаси “Фиорентина” бўлди. Бундан ташқари, у “Женоа”, “Ал Наср” (Дубай), “Валенсия”, “Галатасарой”, “Парма”, “Рома”, “Венеция”, “Верона”, “Лечче”да ишлаган. Мураббийлик фаолиятини эса ўзининг собиқ жамоаси “Аталанта”нинг ўсмирлар жамоасидан бошлаган.

Чезаре Пранделли 2010-2014 йиллар давомида Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бориб, 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган, 2013 йил эса Конфедерациялар Кубоги бронза медалини қўлга киритган. У 2009 йил Италияда йил мураббийи деб топилганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика