Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз" News

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"

Хабарингиз бор, "Андижон" клубини энди ОЧЛ-2 доирасида Баҳрайнда "Ал Ҳалдия"га қарши муҳим учрашув кутмоқда.

"Бургутлар" кеча Манама шаҳрига етиб борган ва бўлажак ўйинга жиддий тайёрланмоқда. Жамоанинг истеъдодли футболчиларидан бири Суннатуллоҳ Ҳамиджонов клуб матбуот хизматига бўлажак беллашув олдидан интервью берди. 

- "Андижон" ОЧЛ-2 доирасида Баҳрайнда "Ал Ҳалдия"га қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Рақиб ҳақида маълумотларга эгамиз. Чунки ўз уйимизда – "Бобур Арена"да яхши, чиройли ўйинлар кўрсатганмиз. Худо хоҳласа, Баҳрайнга ғалаба учун келдик. ОЧЛда яхши ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, бу ердан уч очко билан қайтамиз.

- "Ал Ҳалдия"га қарши Андижондаги беллашувда ҳисоб очилмаганди. Аммо жамоамиз анча ҳужумкор ва тажовузкор ўйин кўрсатган. Ушбу беллашувдан хулоса қиладиган бўлсак, бу сафар қандай ўйин кутяпсиз?

- Худо хоҳласа, ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Яна мураббийларимиз бизга қанақа тактикада ўйнашимизни аниқроқ тушунтиришади.   

- "Ал Ҳалдия" клуби 29 октябрь куни уйида "Ал Аҳли"га қарши муддатидан аввалги 5-тур ўйинини ўтказиб олди. Гуруҳдаги ҳозирги вазиятга қандай баҳо берасиз?

- Гуруҳдаги вазият яхши. Ҳаммада имконият бор. Гуруҳ босқичидан чиқсак бўлади, 1-ўринни эгаллашимизга ҳам ҳали имкон мавжуд. 

- 3 та учрашувда гол урмадик ва гол ўтказмадик. Бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?

- Албатта, гол уришимиз керак. Гол ўтказмаётганимиз ҳам катта ютуқ. Насиб бўлса, гол ўтказмасликни давом эттирамиз. Худо хоҳласа, 4-турдан гол уришни бошлаймиз. 


- Сиз учун биринчи навбатда нима муҳим: гол уришми ёки гол ўтказмасликми?

- Биринчи навбатда, дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олсак, ҳужумда албатта имкониятлар бўлади ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Омадга ҳам боғлиқ.  

- "Ал Ҳалдия"га қарши Андижондаги баҳсда ўйнадик ва энди уларни биламиз. Бўлажак рақибни кучли ва кучсиз тарафлари нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳамма футболчилари тезкор, техникалари бор. Ҳар бир ўйинчига пухта ёнадашамиз. Ҳар доим мухлисларимиз биринчи ўринда туришади. Улар қаерда ўйнашимиздан қатъий назар бизни қўллаб туришади. Уларга раҳмат ва хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

+2   
04 nov 14:00:57
Бахтиёр Ашуров
Сениям жамоангниям омадини берсин!
+1   
04 nov 12:12:53
Бек 75
Андижоним Галаба Билан кайт. Сендан умидимиз катта
+1   
04 nov 12:10:03
TOMJIQ_OLOT
Омад ёр бўлсин! 3 очко билан қайтинглар бугун.
   
04 nov 21:11:28
Тохир
Андижон сафарингиз бехатар булсин.
Галаба билан кайтинглар.
   
04 nov 14:02:38
David Terezege
Obkepquymelik yana
   
04 nov 12:41:52
Андижан
Шацких эхтиеткор тактикалар воз кечмаса Яна голсиз кайтамиз хужумкор уйин курсатиш вакти келди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика