Latest news

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  43 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Италия. Буффон - ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси, Сарри - энг яхши мураббий News

Италия. Буффон - ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси, Сарри - энг яхши мураббий

"Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон 2016/17 йилги мавсум Италияда энг яхши футболчи деб топилди.

Буффон Милан шаҳридаги гала маросимида ушбу совринни қабул қилиб олди.

"Наполи" устози Маурисио Сарри мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг совринини клуб президенти Аурелио де Лаурентис қабул қилди.


Бундан ташқари мавсумнинг рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинди. 

Дарвозабон -  Жанлуижи Буффон (Ювентус)
Ҳимоячилар -  Дани Алвес, Леонардо Бонуччи, Алекс Сандро (барчаси — Ювентус), Калиду Кулибали (Наполи)
Ярим ҳимоячилар -  Миралем Пьянич (Ювентус), Раджа Наингголан (Рома), Марек Хамшик (Наполи)
Ҳужумчилар -  Дрис Мертенс (Наполи), Гонсало Игуаин, Пауло Дибала (иккиси — Ювентус)

Ўтган мавсумда "Ювентус" чемпион бўлганди. "Рома" иккинчи, "Наполи" учинчи ўринни қўлга киритганди. 29та гол урган Эдин Жеко ("Рома") тўпурар бўлганди.

39 ёшли Жанлуижи Буффон ўтган мавсум 30та ўйинда майдонга тушиб 24та гол ўтказди ва 13та "қуруқ ўйин" ўтказди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика