Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Ислом Тўхтахўжаев: "Бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш"

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин 10 кун ичида 2 та расмий учрашув ўтказади.

Бош жамоамиз 6 ҳамда 11 октябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш раунди доирасида дастлаб Эрон, сўнгра Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Ҳозирда Самвел Бабаян шогирдлари пойтахтимизда мазкур ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда. Йиғинга жами 25 нафар футболчи жалб этилган бўлиб, улардан тўрт нафари “Локомотив” аъзоларидир. “Локомотив” ва терма жамоамизнинг ишонган ҳимоячиларидан бири саналган Ислом Тўхтахўжаев олдинда турган муҳим учрашувлар олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Олдиндаги ўйинларга тайёргарлик жараёни яхши кетяпти. Дастлаб Эронга қарши ўйнаймиз. Бу рақибни ҳар томонлама ўрганяпмиз. Умуман олганда, терма жамоамизда руҳият яхши. Барча футболчилар бир мақсадни кўзлаган ҳолда машғулотларда иштирок этишяпти.

Шукрки, ҳал қилувчи босқични мағлубиятсиз бошладик. Энди шу ғалабали серияни давом эттиришимиз лозим бўлади. Аммо бу осон бўлмаслиги тайин. Зеро 3-босқичга оддий терма жамоалар етиб келгани йўқ. Шу боисдан ҳар бир учрашувга 100 фоизлик куч билан чиқиш керак бўлмоқда.



Агар шу олдинда турган икки ўйин – Эрон ва Хитой термаларига қарши баҳсларни ҳам ғалаба билан якунлай олсак, олдинга катта қадам ташлаган ва мақсадимиз томон анча яқинлашган бўламиз. Буни барчамиз жуда яхши тушуниб турибмиз.

Кўпсонли ишқибозларимизни ҳам, бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш. Агар ҳар бир ўйинда мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришса, биз албатта майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи “Локо” расмий сайтига.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мундиал сари йўлга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши, сўнгра 11 октябрда Хитой терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика