Latest news

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  1 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  16 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

Ислом Исмоилов Зоминдаги ғалабадан кейин: "Жамоанинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор" News

Ислом Исмоилов Зоминдаги ғалабадан кейин: "Жамоанинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор"

ПРО Лига 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов иштирок этди.




"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғри ғалаба қозондик, лекин бундай ғалаба менга керак эмас. Бугунги ўйин учун жамоамизнинг етакчи футболчиларига жиддий эътирозим бор. Бу ўйинни албатта таҳлил қиламиз, нафақат етакчи, бошқа футболчиларимизга ҳам эътирозларим етарлича. Сабаби ўйинга тайёргарлик давомида футболчиларга ҳужумкор ўйин намойиш этиш ҳақида кўрсатма берамиз. Лекин йигитлар биз истаган кўрсатмаларни бажармаяпти ёки бажара олмаяпти. Тўғрисини айтганда, бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим.

Ҳакамлар ишини баҳолайдиган махсус қўмита бор, уларни ишига баҳо бериш бизнинг вазифамиз эмас. Ўйин давомида мураббийда вазиятдан келиб чиқиб ҳаяжон бўлади, бу табиий хол.

Такрор айтаман, биз тайёргарлик жараёнида футболчиларга фақат ҳужумкор ўйин намойиш этишлари бўйича кўрсатмалар берамиз. Машғулотларимиз ҳам ҳужумкор услубдаги футбол намойиш этишга мўлжалланган. Балки руҳият билан боғлиқдир, ёки бошқа сабаби бордир, футболчилар майдонда бизнинг кўрсатмаларимизни тўлиқ бажара олишмаяпти.

Шу ўринда сифатли майдон учун ва бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишлари учун "Зомин" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Бугун "Зомин" мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмади" - дейди Исломбек Исмоилов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика