Latest news

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  20 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди News

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди

Нукус шаҳрида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров ҳам ташриф буюрди.

Биз фестивал доирасида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Таассуротларимиз ажойиб. Болалар кунига атаб Қорақалпоғистонда жуда катта байрам тадбирлари ўтказилди. Эрталабдан бери биз ҳар хил ёшдаги боллар билан кўришдик, боғча очилишида қатнашдик. Биз бу ерга жуда катта делегация билан келдик. Мен билан бирга Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровлар келиб мана шундай болажонларга мастер-класслар ўтиб, байрам улашдик.

Бугунги кунимизни охирида ўсмирлар терма жамоамиз, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари билан ўйинлар ўтказди. Ўйлайманки бу тарғибот, футбол тарғиботи. Бу соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўлимиздан келганича Қорақалпоғистонда ўтказдик.


Футболчиларни бу ерга олиб келганимизни сабаби футболчилар ёшлар учун ўрнак, уларга интилиб, сизлар ҳам шундай футбол ўйнасангизлар, шу даражага етишишларини кўрсатиш ҳисобланади. Президнеитмиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Биз болаларга ҳозирги футболчиларнинг мисолида кўрсатишимиз керакки, қандай қилиб мана шундай даражага етишиши мумкинлигини. Тадбирмизни номи ҳам ҳар битта болага имкон бериш мазмунида ўтказиляпти. Ўйлайманки имкониятдан болалар тўғри фойдаланиб, мураббийлар тўғри хулоса чиқариб, улар билан ишлаш борасида тажриба орттиришса ҳозирги чемпионларнинг кети узилмайди".


Фурқат Юсупов ёзиб олди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика