Latest news

00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  34 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа" News

Искандар Мўминов: "Ёзёвон" ҳурматга лойиқ жамоа"

Про-Лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари"-"Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Искандар Мўминов championat.asia сайтига интервью берди.

Ўйин жуда қийин бўлди. Биз комбинацион ўйин намойиш этамиз. Аммо бундай майдонда нимадир яратиш қийин, фақат рақиб ҳужумини бузиш мумкин. 13 соатли йўл босиб келдик ва дарҳол майдонга тушдик. Таркибимизда кўп футболчилар сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис бу баҳсга кела олишмади. Шу боис захирасиз ўйнадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди, ҳисобга қарамаслик керак. Натижа ўйинга мос бўлмади. Сабаби "Ёзёвон" кўп ҳужум қилди. Бу жамоа ҳурматга сазовор. "Ёзёвон" ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар ўйнади ва кўплар вазиятлар яратди. Сафардаги қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

Бизнинг мақсадимиз битта - "А" гуруҳига чиқиш. У ерда биринчи ўринга курашиш ва Суперлигага чиқишни мақсад қиламиз. Бу гапни клуб президенти Маъмуржон Отақулов кўп бор такрорлайди. У футболни жуда яхши кўради. У киши "Ғиждувон" клубини ўз ҳисобидан молиялаштиради. Маъмуржон Отақулов 2022 йилда жамоани Суперлигада кўрмоқчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика