Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бизнинг ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди" News

Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп: "Бизнинг ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Иордания U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги учрашув (1:1) якунланди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 бош мураббийи Мирослав Соукуп ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Вакаа Рамадан қайнашди.

Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари

- Барчага ҳайрли кеч. Нима ҳам дея оламан. Ўйиндан олдин ҳам бугун жуда кучли рақибга қарши дуч келишимизни айтгандим. Иордания жуда кучли жамоа эканини исботлади. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Бизнинг ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлашимиз керак. Сабаби, яна икки кундан кейин яна бир қийин рақиб бўлмиш Австралияга қарши майдонга чиқамиз. Кейинги босқичга чиқишни режалаштирганмиз. Иккинчи тайм биз учун биринчисидан кўра яхшироқ ўтди. Сабаби, Иордания биринчи бўлимда жуда кучли ҳаракат қилди. Иккинчи таймда эса биз вазиятни ўнгладик. ВАРнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Ўйиндан олдин кимдир менга дуранг сени қониқтирадими деганда, мен ҳа деб жавоб берардим. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратишимиз лозим. 

- Ўйинчига савол. Иорданияга қарши ўйин қандай кечди?

- Ўйиндан олдин биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Аммо дуранг ҳам ёмон натида эмас. Бор кучимизни ишга солдик. Кейинги ўйинларда хатоларни камайтириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

- Жаноб мураббий, бекор қилинган пенальтига муносабатингиз қандай?

- Юқорида ҳам таъкидлаб ўтдим. Мен у ерда нима бўлганини аниқ кўрганим йўқ. Ҳеч ким бизга нега пенальтини бекор қилишганини айтгани йўқ. Ҳакам ўша вазиятдан бироз олдин қўл билан ўйин бўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Вазият якунланди. Мен ҳакамни танқид қилмоқчи эмасман. Бироқ ҳудди шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатда ҳакам тескари қарор чиқарди. Аммо бу ерда ВАР бор ва мен унинг қарорларини ҳурмат қиламан. 

- Биринчи бўлимдан кейин шодирларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Биз шунчаки ўз хатоларимиз ҳақида гаплашдик. Танаффусда битта ўйинчини алмаштирдик. Сабаби, биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Иордания термасининг заиф нуқталари ҳақида ҳам маслаҳатлашдик. Шундан сўнг, иккинчи бўлимда биз бироз яхши ҳаракат қилдик. Ҳужумда ҳам хавфли вазиятлар яратдик. 

- Жамоангиз бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?

- Айтганимдек, биз бугун жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўйинниг охирги дақиқаларида икки жамоа ҳам гол уришга интилди. Бу эса ажойиб. Мухлислар бундай ютишди. Ўйинчиларимга бу ўйин учун раҳмат айтдим. Ўйин менжа ижобий таассурот қолдирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика