Latest news

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  25 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида News

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида

"Челси" раҳбари бўлган Марина Грановская матбуотда чиқишни ёқтирмайди. Аксинча, микрафон қаршисида ўтиргандан кўра дугоналари билан ҳамсуҳбат бўлишни ёқтиради.

Қолаверса, футболчиларни танлашда унча-мунчага хатога йўл қўймайди. Демак, ақлли менежер эканинни яширишга уриниб келадиган Марина Грановская ҳақида айрим маълумотларни тақдим қиламиз. 

У аслида ким?

Марина Грановская - ҳаёти давомида Москва давлат университетининг хорижий тиллар факультетида таҳсил олган, кейинчалик Канада фуқаролигини қабул қилган. Анча вақтдан буён нефть тармоғидаги фаолияти орқали Роман Абрамович билан ҳамкорлик қилиб келади. Ажабланарли жиҳати шуки, Марина бугунги кунда "Челси"нинг бош раҳбарига айланди. Бугунги кунда Англия футболида 200 дан зиёд директор бор. Марина ўта зиқна ва қаттиққўл савдогар эркаклар қаторида ўз ўрнини топгани эса диққатга сазовор.

Маринанинг бошқа директорлардан фарқли томони шундаки, у “Челси”ни бевосита ўша ернинг ўзида бошқаради, 2013 йилдан бери у мустақил иш юритмоқда. Ўта мураккаб соҳадаги вазифасини аксарият эркак касбдошларига нисбатан муваффақиятли бажармоқда.

Футболда бу аёлни ҳамма алдаб кетиши тахмин қилинганди. Дейлик, унинг “Наполи”нинг “телба” раҳбари Де Лаурентис билан Кавани бўйича Италияга борганидаги ҳолатини кўпчилик яхши эслайди. “Наполи”нинг қайсар хўжайини Марина хонимни кинояли тарзда, яъни "Марина, Марина, Марина" қўшиғи билан кутиб олади. Аслида қўшиқда ҳеч қандай ҳақоратли ёки камситувчи сўзлар топилмайди. Шунга қарамай, 2013 йилда "Наполи" соҳиби унга нисбатан бироз соқуққон муносабатда бўлади. 

Фарқли томони шундаки, "Наполи" ортда қолган йиллар давомида А Серия ғолиблиги қўлга киритиш орзусида яшайди. Марина Грановская эса "Челси" раҳбари сифатида 7 та нуфузли совринни қўлга киритди. Холбуки, у Жозе Моуринью даврида ҳам муваффақиятга эришган. Жоржиньонинг “Наполи”дан тўғри "аристократлар"га келишида ҳам айнан унинг ҳиссаси катта бўлди. 

Қувонарли жиҳати шуки, Грановская ҳозиргача обрўсига доғ туширадиган бирорта иш қилмаган. Бу савдо олами учун камёб ҳолатдир. 

Битта трансфер ортидан улкан даромад

Унинг яна бир мақтагулик жиҳатини Азар трансферидан яққол билиб олиш мумкин. Азарнинг юксак спорт формасида ва жамоага керак бўлган паллада “Реал”га ўтишига йўл қўйилмади. Маринанинг топқирлиги туфайли Азар трансферидан 160 миллион евро ишлаб олинди. 

"Челси" раҳбари тартибга катта эътибор беради ва ўзининг айрим хатти-ҳаракатларини меъёрдан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Унга босимлар бўлиши табиий хол. Мисол учун, трансфер қилинган Вернер ва Лукаку тез орада гол уришни бошлаб юборишмаса, уларни харид қилган Грановская танқидлар остида қолиши ҳеч гап эмас.

Табрик баҳона таклиф

2021 йилдаги энг яхши футбол менежери унвонига айнан Марина эга бўлди. Шундан кейин "Челси" мухлислари уни табриклаш баҳонасида Рюдигернинг шатнома муддатини узайтиришни таклиф қилди. Айрим фанатлар эса раҳбар аёлни эришган мукофоти билан тақдирлаш ўрнига, унга нисбатан ҳурматсизлик намоён этишди. Германиялик футболчи билан тезроқ шартнома қилиш лозимлигини уқтиришди.  

Футболчиларни танлаш бобидаги усталик 

Таркибни сифатли ижрочилар билан бойитишда Грановская ички ҳис-туйғуларига таяниб иш юритадиган мутахассисга ўхшамайди. Гуманитар фанларни ўзлаштирган зиёли киши математиклар каби теран фикр юритади. Марина Владимировна футболчиларни ўзига хос услубда баҳолайди. Дейлик, Н'Голо Кантега ҳеч ким ишонч билдирмаганда, биргина Марина унинг порлоқ келажагига шубҳа қилмади. Кантенинг келиши "Челси"га катта фойда келтирди. Франциялик футболчи ўтган йили Чемпионлар лигаси ғолиблигида катта ёрдам берди. Унинг аралашуви билан ўта омадсизлик тез фурсатларда муваффақиятга айланмоқда. 

Лэмпарднинг истеъфога чиқарилиши ва спорт директори билан чиқиша олмай қолган Тухелнинг ПСЖдан олиб келиниши тўғри қарор эканилигига кўпчилик ишонмаган. Кўриниб турибдики, Тухелнинг келиши “Челси”нинг фойдасига хизмат қилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, Захави, Райола ва Мендеш каби ўз ишининг устаси бўлган агентлар у билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Ҳозир "Челси"да бу номдор воситачиларнинг мижозлари йўқ. Қисқаси, улкан салоҳиятини бир неча марта кўз-кўз қила олган, ЕЧЛ ғолибасига айланган Марина Владимировна Грановская йил ниҳоясида бежиз қитъанинг энг яхши менежери унвонига лойиқ топилмади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика