Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  5 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Азизжон Ғаниев: "Олимпиадага чиқиб, тарихга киришни истаймиз" News

Азизжон Ғаниев: "Олимпиадага чиқиб, тарихга киришни истаймиз"

2015 йилдан буён "Насаф" клубининг асосий футболчиси бўлиб келаётган Азизжон Ғаниев бугунги кунга келиб ҳам олимпия, ҳам миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади.

Эндигина 21 ёшга тўлган футболчи билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

Сентябрь ойи бошида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги илк ўйинни Фаластинга қарши сафарда ўтказиб кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоага чақирилган Ғаниев ўша баҳсни захира ўриндиғидан кузтган ва Иорданияда ташкил этилган Ироқ билан ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушганди. Фаластин билан баҳсда нима содир бўлгани ҳақидаги саволимизга футболчи шундай жавоб берди:
- Фаластин билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Ўша куни ўйинимиз чиқмади. Гол ура олмагач йигитлар шошилишди, рақиблар эса қарши ҳужумдан голлар уришди. Кўпчилик майдон ёмон эди демоқда, аммо улар ҳам шу майдонда ўйнашди барибир. Бироқ "Чиғатой"да сунъий майдонда машғулот ўтказгандик шу майдон билан Фаластиндаги стадионни солиштирсак "Чиғатой"даги яхшироқ эди.

Фаластиндан учралган мағлубиятдан сўнг Эктор Купер билан шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнига Вадим Абрамов терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Янги мураббий Ғаниевни октябрь ойидаги йиғинга чақирди. Бизни 10 октябрь куни Тошкентда Яман, 15 октябрда сафарда Сингапур билан ўйинлар кутиб турибди. Футболчи Купер ва олдинда турган баҳслар ҳақидаги фикрларини билдирди:
- Эктор Купер яхши мураббий эди. У билан қисқа вақт давомида ишладим. Энди терма жамоага янги мураббийлар штаби келди. 2 октябрь куни Тошкентда йиғин бошлаймиз. Дастлабки турда мағлуб бўлганимиз учун энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Яман ва Сингапур билан ўйинларда максимал очко тўплашимиз зарур бўлади. Ортга йўл йўқ.



2020 йил январь ойида Таиланд мамлакатида U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этиши билан аҳамиятли. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда ушбу мусобақага қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Ўтган ҳафта Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олди.
- Ҳамма ўлим гуруҳи демоқда. Гуруҳимиздаги барча жамоалар кучли. Тошкентда Эрон билан иккита ўйин ўтказдик, октябрь ойида Жанубий Корея билан сафарда иккита ўртоқлик учрашуви бўлади. Хитой ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Аммо бизнинг таркибимизда ҳам кучли футболчилар етарлича. Деярли барча футболчилар бугунги кунда Суперлигада ўйнамоқда. Январь ойигача керакли даражада тайёргарлик кўришга ва Олимпиадага йўлланма олишга ҳаракат қиламиз. Биласиз футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача Олимпиадага умуман чиқа олмаган. Биз янги тарих яратишимиз мумкин. "Пахтакор" билан ярим финал баҳсидан сўнг Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов клубимиз кийим алмаштириш хонасига келиб футболчилар билан суҳбатлашдилар. У киши бизга фақат футбол ҳақида ўйлашимизни қандай муаммо бор бўлса айтишимизни тайинладилар. МОҚ Олимпиадага йўлланма олишимиз учун барча шароитларни яратиб бераётгани қувонарли, биз эса мана шу ишонч ва эътиборни оқлашимиз керак.

Ўтган ҳафтада "Насаф" Ўзбекистон Кубоги ярим финалида майдонга тушди. Тошкентда "Пахтакор"га қарши кечган қизиқарли беллашувда "аждарлар" дастлабки ҳисобни очишди, аммо якунда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб финалга чиқишди. Бундан олдин Суперлигада "Насаф" ўз мухлислари қаршисида сўнгги ўринда бораётган "Бухоро"га ютқазиб қўйганди. Ғаниев бу ўйинлар қандай ўтгани ҳақида гапириб берди.
- "Насаф" ёш футболчилардан иборат бўлса ҳам мамлакат кубогида ярим финалга қадар етиб кела олди. Рақибимиз амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор" эди. Ўйинни яхши бошлагандик ва хатто гол ура олдик, аммо ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказдик ва мағлуб бўлдик. Суперлигада эса кераксиз жойларда кўп очколар йўқотиб қўйдик. Кўплаб жамоалар бизга қарши ҳимоявий тактикада ўйнашмоқда, шу сабабли ҳам бир қатор баҳсларда ғалаба қозона олмадик. Бунда тан олиш керак таркибимизда тажрибали футболчиларнинг йўқлиги билинмоқда.

Ҳар бир футболчи ўз кучини хориж клубида синаб кўришни хоҳлаши табиий. Азизжон Ғаниев қайси мамлакатда ўйнашни орзу қилади? Унга қайси клублардан таклифлар бўлган? Шулар тўғрисида футболчи батафсил жавоб берди.
- Англия премьер-лигасида ўйнашни орзу қиламан. Сабаби у ерда жуда тезкор ва томошабоп ўйинлар кўп. Шу кунга қадар менга Туркия, Испания, Португалия турли лигаларида иштирок этадиган клубларидан таклифлар бўлди. Бундан ташқари Осиёнинг кўплаб клублари қизиқиш билдиришди. "Насаф" билан яна икки йиллик шартномам бор ва нима бўлишини вақт кўрсатади.



Жароҳат ҳар бир футболчининг душмани ҳисобланади. Ғаниев ўтган йил ёзида оғир жароҳат олган ва операция столига ётишга мажбур бўлганди. Биз ярим ҳимоячидан ўша жароҳат ҳусусида сўрадик.
- Жароҳатимни даволаш бўйича барча сарф-харажатларни "Насаф" қоплади. Мени ёлғиз қолдиришгани йўқ. Японияга бордим, ўша ерда операция қилишди ва тикланиш машқларини бажардим. Операциядан кейин шукурки бу жароҳатим умуман қайталагани йўқ, яъни Япониядаги шифокорлар жуда ҳам малакали экан.

Минглаб мухлислар қаршисида майдонга тушган исталган футболчи ўзини йўқотиб қўйиши табиий. Азизжон Ғаниев фаолияти давомида ҳозирга қадар энг кўп ҳаяжонланган ўйинини ёдга олди.
- Шу кунгача энг кўп ҳаяжонланган ўйиним Уругвайга қарши баҳс бўлган. 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин Монтевидеодаги тарихий стадионда ўйнагандик. Рақиб сафида Луис Суарес, Эдинсон Кавани каби жаҳон юлдузлари майдонга тушишганди. Ўша учрашувда яхши ўйнагандик, аммо барибир тажриба эвазига Уругвай бизни мағлуб этганди.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика