Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  34 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба News

Инчеондан ёзамиз. 7-кун кундалиги. Гандболчи қизларимиздан йирик ғалаба

Эрта тонгда Осиё Олимпия кенгашининг катта саммити бўлиб ўтди.

Унда Мираброр Зуфаровични спортга қўшаётган ҳиссаси учун маҳсус медал билан рағбатлантиришди. Томас Бах, Мираброр Зуфарович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигига тайинланганига кўп бўлмаган бўлсада, қисқа вақт ичида жуда кенг кўламдаги ишни амалга оширганлигини такидлаб ўтди. Ҳаммадан ҳам Томас Бахга Тошкентда янги қурилаётган МОҚнинг биноси ва у ерда спортчилар учун очиладиган тиббий марказ ёққанлигини айтиб ўтди.

Афсуски бу тадбирни ўтказиб юбордим. “Никон”дан аппарат олганлигим учун 24 соат ичида қайтариб беришим лозим эди. Шу тарзда кун бошланди. Медиа марказда одамлар энди камайиб кетган эди. Жуда кўпчилик ҳамкасбларим ўз спорчилари иштирокидаги ўйинларни ёритиш учун кетган эдилар. 

Тезда кундаликни ёздим-да, автобусга ўтириб “Гоянг” стадиони томон йўлга чиқдим. Афсуски машғулот майдони жуда ҳам олисда. Бу ердаги асосий мақсадим футбол бўлганлиги учун бошқа спорт турларига боришга вақт бўлмаяпти. Стадионга келганимда машғулот энди бошланган эди. Ишни ҳам бошлаб юбордим. Кайфият доимгидек аъло. Фақат асосий таркибда майдонга тушмаётганлар бироз ҳафадек, аммо бу футбол қонуни. Кимдир ўйнайди, кимдир захирада ўтиради. Лекин уларни бари муҳими чемпионлик эканлигини тўғри тушуниб туришибди. Бу сафар асосий эътиборни дарвозабонларга қаратдим. Буни маҳсус дарвозабонлар учун чиқарилган галереядан ҳам билиб олган бўлсангиз керак.

Қайтишдаги ҳамрохим Рибкин. Айтишича, "Пахтакор" билан янги битимга имзо чеккан. Миллий терма жамоада ҳам ўйнашни истаса, камида Нестеров каби ишлаши лозимлигини айтдим. Игнатийнинг бир одатини биламан, машғулот тугаганидан кейин яна ярим соат давомида ўзи учун қўшимча машғулот ўтказади. 

Футбол машғулотларидан кейин гандбол бўйича Ўзбекистон - Малдив Ороллари терма жамоалари ўртасидаги баҳсга бордим. Терма жамоамизни ютишига ишонган эдим, аммо бундай ҳисобда эмас. Гандболчи қизларимиз 57:7 ҳисобда ғалаба қозондилар. Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида, "қизлар, 60та қилиб қўялик", деб роса ҳаракат қилишди-ю, бироз ўхшамай қолди.

Оғир атлетикадан Маҳлиё Тоғаева ва дзюдо вакили Мирзоҳид Фармонов спорт шаҳарчадаги уйимизга мусобақадаги илк медалларини олиб келдилар.

Фото эса жамоамиз шифокори Аброр Пирриевга тегишли.

20 сентябрь, Жанубий Корея, Инчеон.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика