Latest news

16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  18 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  9 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7

Инчеондан ёзамиз. 10-кун кундалиги. Боксдаги “қотиллик” News

Инчеондан ёзамиз. 10-кун кундалиги. Боксдаги “қотиллик”

Ҳакамларнинг “дода”си боксда, буни билардим, бу сафар ўз кўзим билан кўриб 100% шунга амин бўлдим.
Сиз футбол мухлислари ўйинлардаги ҳакамликдан хафа бўлмасангиз ҳам бўлаверади. Боиси бизда ҳакамларнинг бегонаси йўқ. Бугун ютқазсангиз, эртага ғалаба бор. Боксда эса ундай эмас, худдики аввалдан чемпион маълумдек.

24 сентябрь куни барчамиз орзиқиб кутган бокс мусобақасига старт берилди. Марс Қўчқоров бошчилигидаги 10 нафар боксчимиз турнирга жиддий тайёргарлик кўраётганликларини, тонгда туриб ўтказадиган машғулотларидан ҳам билсак бўларди. Кун тартибига кўра бокс мусобақасини айнан биз очиб беришимиз керак эди. 56 кг. вазнда Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жанг Жеавига қарши рингга чиқди. 



Аренада Ўзбекистон байроғи ҳилпираяпти




Мана шундай зарбаларни "еган" хитойлик ғалаба қозонди


Илк маротаба боксни суратга олаётганлигим туфайли ҳали тажрибам йўқ эди. Фотожурналистикада бир киши барча спорт турини бирдек ўзлаштира олмайди. Футбол фотожурналистикасига кириб келганимга 8 йилдан ошди. Мана энди фаолиятимни кенгайтиришни ният қилиб турибман. Хуллас керакли позициядан жой олган ҳолда ҳам расм олдим, ҳам Муроджонга ишқибозлик қилдим. Хабарингиз бўлса керак, Олимпиада ўйинларида боксга бўлган эътиборни ошириш мақсадида шлемни олиб ташлашди. Аммо қўлқопда ўзгариш бўлмаган. Профессионал бокс қўлқоплари ёшларникига нисбатан қаттиқроқ бўлиб, сиз исталган бир зарб билан рақибни нокаут ҳолатига туширишингиз мумкин.

Биринчи раундда хитойликнинг боши клинчдан чиқмади. Муроджон ўзига ишонч билан рақибни уриб ташлади. Иккинчи раундга келиб хитойлик ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлган зарбаларни берди. Учинчи раунднинг дастлабки дақиқасида тан олиш керак, Жанг очкога тортадиган 3та зарба бера олди. Лекин қолган икки дақиқада боши калтакдан чиқмади. Сал қолса нокдаун бўларди, бахтига сониялар якунига етиб бўлган эди. Шунда Марс Қўчқоров ўз шогирдини табриклади, аренага йиғилган аксар ишқибозлар Ўзбекистон байроғини ҳилпиратар ҳам эдиларки, барча ҳакамлар  учинчи раундда хитойлик 10-9 ҳисобида, жами 27-30 ҳисоби билан ғалаба қозонганини айтди. Ҳамма шокда! Янги қоидага кўра, сиз ҳакамлар устидан шикоят қила олмайсиз. Нари борса, реферининг устидан ёзишингиз мумкин. Аммо рефери, тушиб кетган капани олиб бериши ёки клинчни нотўғри баҳолаши мумкин, холос. Демак, барчаси бефойда. Сўнгги икки раундда хитойлик устун бўлди дейлик, лекин ҳакамлар биринчи раундда ҳам уни ғалаба қозонди деб топдилар.




Ватан соғинчи шу даражада кучайиб кетдики, уни ҳар бир ердан излаяпман. Тасодифан олган суратимда, Ўзбекистон байроғи. Мовий осмон, оқ булут, ям яшил майдон.


Спорт шаҳарчасига кетар эканмиз, Марс Қўчқоров, бундай ҳакамлик боксни орқага тортиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини айтди. Ўз навбатида шогирдига, у мағлубиятга учрамаганини таъкидлаб, руҳан кўнглини кўтариб қўйди.
Бу кун ижодга бой бўлди. Боксдан чиқиб спорт қишлоғига қайтдим ва терма жамоамиз билан машғулотларга кетдим. Шу ерда сизлардан узр сўрайман, интервьюлар йўқ ҳисоби. Мен интервью олмоқчиман, аммо улар бермаса мажбурлай олмайман. Нима учун бизда катта футболчиларимиз гапиришни билмайди дейсизлар, ёшлигидан ўрганмаганидан кейин шу-да. Гапириш ҳам санъат, уни ёшликдан ўрганмасангиз, кейин ўрганолмай қоласиз. Нима учун чет эл футболчилари ҳар бир саволга, керак бўлса ўзингизни “мот” қилиб қўювчи жавобларни бера олади, чунки ёшликдан ОАВ билан мулоқотда бўлган. Энди-энди журналистикага кириб келганимда, ўзимдан катталарнинг кетидан югуриб юрардим, узр 3 нафар фарзандим билан югур-югур қилсам уят бўлар энди, берса берди, бермаса йўқ. Ялиниш ҳам йўқ. Аслида шу футболчиларни деб келгандим, баъзида шундай хафа бўласан киши.  Ҳа майли, машғулотларни ўтказиб, оғир атлетикага кетдим. Музлаб кетдим ўзиям.

Ҳар бир аренага, бир соатда бир марта автобус юради. Кейинги автобусни кутадиган бўлсам кеч қолишим аниқ эди. Такси тўхтатдим, биздаги таксичиларнинг билмаган ери йўқ. Бу ерда билмаса ҳам мижозни олаверади, улардан нима кетди, таксометр бўлса бор. Хуллас Ўзбекистон пулида 60 000 сўмга 10 км.лик масофани 15 кмда босиб ўтдим. Ҳайдовчи йўлни билмагани учун айлантириб олиб борди. Ҳам кеч қолдим, ҳам ортиқча харажат.




Улуғбекка бронза келтирган кўтариш




Ғолиб ва совриндорлар. Пастдаги баққуват эронлик, Хоссейн Резазаде 1978 йилда таваллуд топган. Сидней олимпиадасида 473 очко йиғиб, жаҳон рекордини ўрнатган.


Аренага етиб борганимда силтаб кўтариш баҳслари якунига етиб бўлганди. Унга кўра, Улуғбек Алимов учинчи ўринни эгаллаб турган эди. Иккинчи босқич жуда қизиқарли ўтди. Ҳамюртимиз сўнгги уринишда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Унинг бахтига эронлик Чодегони сўнгги уринишда 210  кг. тошни кўтара олмади. Шундан кейин Алимов 216 кг. тошга буюртма берди. Афсуски, буни уддалай олмади. Бу пайтга келиб фақат Тиан Таода биттагина имконият қолган, қолган барча спортчилар ўз уринишларини амалга ошириб бўлганди. Тао 368 очко билан 4-ўринда турган эди. Силтаб кўтариш баҳсида ғалаба қозонган шарқлик, вабанкка кетди. 218 кг. тошга буюртма бериб, бир уринишда уни муваффақиятли кўтара олди ва Осиё ўйинларининг олтин медалларини қўлга киритди. Амалдаги ЖЧ ғолиби Руслан Нуриддинов эса ёзги Рио олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида Осиё ўйинларига келмаган.

Мусобақа тугаганидан кейин спорт гимнастикаси бошланиши керак эди. Аммо вақт ва йўл узоқлигидан келиб чиқиб етиб бора олмасдик. Бу ҳақда кечроқ Анвар ака айтиб бердилар. Демак, ҳикоя қиламан:

Спорт саройи. Нафақат спорт гимнастикаси, балки мусобақанинг энг машҳур спортчиси ҳамюртимиз Оксана Чусовитина.  Сухандон қатнашчилар номини эълон қилар экан, Оксанага алоҳида эътибор қаратди.
-   Кутиб олинг,  Барселона Олимпиадаси ғолибаси, бир нечта Олимпиада ўйинлари совриндори, жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчиси ва медалчи, машҳур – Оксанааааа Чусовитина.....




Қарсаклар оғушида қолган Чусовитина



Навбатдаги медал муборак!

Сухандон бу гапларни корейс тилида айтарди. Залга йиғилган 5 минг нафар ишқибоз тик турган ҳолда, Оксанани қарсак билан олқишладилар. Кўзларига ёш келган Чусовитина қўлини юрагига олиб бориб, ҳаводан уларга пуркади. Ҳаяжонли дақиқалар эди. Менимча, бирорта спортчимиз бундай юксак қарсакларга ҳали дуч келмаган.
Бунга жавобан Оксана 39 (!) ёшида Шимолий Кореялик рақибаси Хонг Унёнгдан кейин фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Яшавор, Оксана (опа)!

Шу куни яна бир медални қўлга киритдик. Осиё ўйинларида барчамиз Чусовитина ва Фокиндан медал кутаётган эдик. Мураббийларимизни яна бир сирли қуроллари борлигини, шоҳсупага чиққан Абдулла Азимов орқали кўрдик. У ҳақда ҳаттоки оғиз ҳам очишмаганди. Кейин айтишларича, бу билан МОҚга совға тайёрлашган экан. Совға эса ўхшади, 1996 йилда таваллуд топган Абдулла Азимов Ямамото Масаёшидн кейин иккинчи ўринни қўлга киритди. Айтиш лозимки, япониялик гинастикачи Азимовдан 6 ёш катта. Шундай экан, Абдулланинг келажагига ишонамиз, насиб қилса, Абдуллани ўзимиз уйлантирамиз!




Улуғбек Ўзбекистон байроғини ҳилпиратмоқда.


Сал қолса ёдимдай чиқай дебди.
Иккинчи жангда Ильнур Абдуллаев филиппинлик Чарли Суарезга 1:2 ҳисобда имкониятни бой берди. Жангни ўзим кўрмадим, аммо яна ҳакамлардан нолишди.

Бугун учун етар деб ўйлайман, узун мақолани ўқиш ўқувчига ҳам зерикарли. Хайр, саломат бўлинг!

24 сентябрь. Жанубий Корея, Инчеон.
Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика