Latest news

09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  8 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  15 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  10 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  13 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  33 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай? News

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай?

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" жамоаси Гулистоннинг "Гулистон" жамоасини сафарда 0:4 ҳисобида доғда қолдирди.
"Насаф"нинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов учрашув 58-дақиқасида жароҳати туфайли Азамат Алланиёзовга алмаштирилди.

Кеча Илҳом Шомуродов ўзининг мавсумдаги 8-голини киритди. У учрашув 57-дақиқасида майдон марказида Абдуллаев билан ўзаро комбинация ташкил қилди. Зоҳид чап қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига оширди. Дарвозабон билан тўп учун курашга чиққан Шомуродов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Албатта бу бу ҳол "Насаф" мухлисларини хавотирга солиши турган гап. Биз бугун Илҳомга қўнғироқ қилиб, унинг соғлиги билан қизиқдик. "Йўқ, жароҳат олганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Соппа-соғман. Мана биринчи даврани ҳам яхши якунлаб олдик. Мени ва йигитларнинг кайфиятимиз жуда яхши. Ҳозир Тошкентдаман, энди бироз дам оламиз. 11 июлда Тошкентда йиғиламиз жамоамиз бу ерда тиббий кўрикдан ўтишади. Қаршидаги базамизда 14 июль куни йиғиламиз ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз",-дейди Илҳом Шомуродов.

Биз сайтимиз орқали Илҳом Шомуродовга мустаҳкам соғлик тилаймиз, умид қиламизки, у иккинчи даврада ҳам ўзининг голлари билан биз мухлисларни хурсанд қилаверади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика