Latest news

08:46ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади  1 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  6 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  38 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик" News

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик"

"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клубдаги вазият борасида сайтимизга маълумот берди.

Хабарингиз бор, 10 август куни ПФЛ ўз расмий сайтида Суперлиганинг олтита клубида бадал пули, жарималар ва легионерлар учун тўланадиган пулдан қарздорлик борлиги ҳақида хабар берганди. Қарзи бор клублар орасида "Навбаҳор" ҳам келтириб ўтилганди.

Бугун ушбу жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов биз билан алоқага чиқиб, ПФЛ олдида клубнинг қарзи қолмаганини маълум қилди.

"Шуни мамнуният билан айта оламанки, бугун барча қарзлардан қутулдик, - дейди "лочинлар" устози. - Бундан барчамиз хурсандмиз. Қарзлардан тўлиқ қутулиш бирмунча узоқ давом этди, яъни олти ойга яқин. Лекин бу орада ПФЛ бизни кўп ҳам сиқувга олмади, ташкилотдагилар клубимизнинг молиявий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман".

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида "Навбаҳор"нинг уч футболчиси атайин сариқ карточка олди. Натижада ПФЛ футболчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганиб чиққан ҳолда клубни ҳамда ўша футболчиларни жазолашга қарор қилди.

Илҳом Мўминжонов бу воқеага ҳам муносабат билдирди: - "Албатта, ўша куни жуда хунук иш бўлди. Мен футболчиларимни оқлай олмайман. ПФЛнинг қарорини эса ҳурмат қилишимиз лозим. Бундай ҳолат жамоамиз билан бошқа такрорланмаслигига ва футболчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришимизга ваъда бераман".

Rating: +61   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика