Latest news

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  1 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  19 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман” News

Илҳом Мўминжонов: “Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман”

“Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:
 - Бугунги ўйин дуранг натижага мос бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланилганида “Бунёдкор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам якунда ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин, якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар бир мураббий якунига етган учрашувдан сўнг олий лига тақвими ва мусобақа жадвалига назар ташлайди. Бугунги дуранг натижадан кейин ҳам жамоамиз мусобақа жадвалидаги мавқеини сақлаб қолди. Олдимизда яна учта ўйин бор. Навбатдаги учрашувларда ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилиб, биринчи даврани кучли бешталикда якунлашга ҳаракат қиламиз. Ҳакамлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Футболчиларимизни “Бунёдкор” жарима майдончаси ичида йиқилишлари кўп кузатилди. Цейтлин мамлакатимизнинг тажрибали ҳакамларидан бири саналади. Шундай экан унинг чиқарган қарорлари тўғри бўлди деб ўйлайман. Агарда қоида бузилганида рақиб дарвозасига пенальти белгиланарди. Ўйинчиларимиз гол уриш учун астойдил интилишди. Шу сабабли, улар ҳакамлардан пенальти белгилашни ҳам сўрашди. Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман. Ҳаётда ҳамма адашади. Битта ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Айни пайтда бор эътиборимизни 31 май куни “Нефтчи”га қарши кубокдаги жавоб ўйинига қаратамиз. Шундан сўнг тўрт кунлик таътилга чиқиб биринчи давранинг сўнгги учрашувларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Охирги ўйинларда максимал даражада очколар тўплаб, мусобақа жадвалидаги мавқеимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Бугун асосий таркибнинг  беш нафар футболчини йўқлиги билинди. Шунга қарамай, майдонда ҳаракат қилган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Айни пайтдаги ўйинчилар билан “Навбаҳор” бунданда яхши ўйин кўрсатиши лозим. Етакчиларимиз секин-аста сафга қўшилишади. Энг асосийси эртадан машғулотларга Ойбек Қиличев қўшилади. Мамлакат кубогида раҳбарият томонидан максимал натижани қайд этиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир мураббий ва футболчи мамлакат кубогида ғолиб чиқиш ва ҳеч бўлмаганда финалга чиқишни орзу қилади. Шундай экан бизни ҳам кубокда ғолиб чиқиш ниятимиз бор.
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика