Latest news

11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  6 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  10 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда" News

Икром Алибоев: "Янги мавсумга тайёргарлик жараёни аъло даражада кетмоқда"

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичи доирасидаги илк ўйинини 12 февраль куни БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда “темирйўлчилар” жамоаси янги мавсумнинг муҳим беллашувларига тайёргарликка зўр берган. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби ҳозирда Туркиянинг Белек шаҳрида мавсумолди хориж йиғинини ўтказмоқда. “Локо”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиларидан бири Икром Алибоев жамоанинг тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусида клуб расмий сайтига гапириб берди:

– Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бормоқда. Раҳбарият томонидан бизга аъло даражада шароитлар яратиб берилган. Айни дамда Белекда йиғин ўтказяпмиз. Бу ер машғулот ўтказиш учун жуда ҳам қулай. Дубайда ўтган илк хориж йиғинимизда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган эди. Белекда эса кўпроқ тўплар билан ишлаяпмиз. Шунингдек, янги тактик усуллар борасида ҳам иш олиб борилмоқда.


Яхши форма тиклаб олишимиз учун ўтказилаётган назорат ўйинларининг ҳам аҳамияти юқори. Танланган спарринг рақиблар савияси эса анча яхши эканини айта оламан. Мисол учун, Шотландиянинг етакчи жамоаларидан бири – “Абердин”, шунингдек рус клублари – “Краснодар”, “Рубин” билан ўйнадик. Кеча эса Болгария жамоаси билан баҳс юритдик. Биласизми, кучли жамоаларга қарши ўйнаш ҳар қандай футболчи учун фойдали. Биз ҳам мана шундай яхши савияли жамоалар билан ўйнаб, Осиё Чемпионлар Лигасига муносиб ҳозирлик кўряпмиз. Зеро Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунга монанд биз ҳам имкон қадар тезроқ яхши спорт формасига кириб олишимиз талаб этилади.

Олдимизга ҳар галгидек жуда юқори мақсадлар қўйилмоқда. Янги мавсумда энг камида ўтган йилги натижаларни такрорлашни режалаштиряпмиз. Шунингдек, бу йил Чемпионлар Лигасида ҳам улкан ғалабалар қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, – дейди Икром Алибоев.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика