Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Игорь Таран: "Пахтакор" билан ўйинда хотиржамликка берилмадик" News

Игорь Таран: "Пахтакор" билан ўйинда хотиржамликка берилмадик"

“Шўртан” ҳужумчиси Игорь Таран олий лиганинг 6-турида “Пахтакор” билан ўтказган учрашувида ҳақиқий қаҳрамонга айланди.

У “Шерлар” дарвозасидан ўрин олган уч голдан иккитасига муаллифлик қилди. Учрашувда сўнг  сhampionat.asia  мухбири  Фаҳриддин Чориев Таран билан  қисқача суҳбат уюштирди.

- Игорь ишончли ғалаба билан табриклайман.
- Катта раҳмат.

- Учрашувдан олдин жамоадошларингиз билан нимани энг муҳим, ҳисобладинглар?
- Биринчи ўринда натижа эди. Яхши ҳамки бунга эришдик. Бу билан сафар учрашувларидан олдин кайфиятимизни кўтариб олдик.

- Биринчи голдан кейиноқ яна бир имкониятга эга бўлдингиз. Ундан фойдаланишингизга нима халал берди?
- Сизни ишонтириб айтишим мумкин, биз хотиржамликка берилмадик. Ҳар ҳолда ўз майдонимизда мухлисларимиз кўз ўнгида муҳим уч очкони қўлга киритиш эди.

- Ушбу шиддатли баҳсда “Шўртан” тулиқ  асосий таркиб билан майдонга тушди.
- Ўз олдига  мақсадларни қўйган жамоада  икки ёки икки яримтага тенг кучли таркиб бўлиши лозим. Лекин бизга ким билан тўқнаш келишимизнинг қизиғи йўқ эди. Олдимизга аниқ вазифа қўйилганди ва уни уддаладик. 


- Рақиб ўйинини қандай баҳолайсиз? “Пахтакор”дан кўпроқ нарса кутганмидингиз?
- Биз ҳамиша рақибимизнинг кучига етарлича баҳо берамиз. Акс ҳолда...

- Ҳар ҳолда пойтахтликлар ҳамиша ҳужумкор ўйин намойиш этишади.
- Бу сафарги ўйиндан сўнг ундай демаган бўлардим. Аммо юқорида айтганимдек, буни бизга қизиғи йўқ. Бизда ўз вазифамиз бор, уларда ҳам худди шундай.

- Энди бош мураббий ҳақида гаплашсак. Ихтиёр Каримов қарши ҳужум тактикасидан фойдаланади. Бу сизга маъқулми?   
-  Бу саволга жавоб бераверишдан чарчадим. Мен учун энг муҳими, майдонда ҳаракат қилиш ва вазиятга қараб иш тутиш.  

- Каримовни бош мураббий этиб тайинланиши ўз самарасини берадими?
- Натижа шуҳбасиз бўлади, ўзгаришлар фақат яхши тарафга бўлишни истаймиз. Умуман олганда, барчасини вақт кўрсатади. Таркибни аниқлаш эса фақатгина мураббийнинг ўзига боғлиқ.

Фаҳриддин Чориев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика