Latest news

23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  2 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман” News

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Олмалиқ” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “шерлар” жамоаси футболчиси Игорь Сергеев саволларимизга жавоб берди.


-  Учрашув “Пахтакор” учун қандай ўтди?

-  “Олмалиқ” жамоасига қарши қийин учрашувни ўтказдик. Рақибларимизда 2та вазият бўлди ва улардан 100 фоиз фойдаланишди. Мағлуб бўлганимиз жуда ҳам аламли.

-  Мағлубиятга нима сабаб бўлди?

-  Нима сабабдан мағлуб бўлдик билмайман. Бу футбол. Бутун ўйинни оладиган бўлсак, яратилган имкониятларни голга айлантира олмасанг ва рақиб жамоа 2та вазиятдан гол уриб кетса албатта алам қилади. Қаердадир хато қилгандирмиз қаердадир бир неча дақиқага хотиржамликка берилгандурмиз. Шунинг ҳисобига ўйиндаги ёмон натижа қайд этдик.

-  Биринчи давра якунланишига 2та тур қолди. Мавсум аввалида жароҳат олгандингиз лекин ҳозир тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепябсиз. Биринчи даврада 1та гол ҳужумчи учун уят эмасми?

-  Биринчи даврада биринчи учрашувда жароҳат олдим. Узоқ вақт жароҳатимни тиклаш билан машғул бўлдим. Ҳозир эса ўз спорт формамга кириб олиш учун тинмай машғулот ўтказяпман. Барча мухлислар Сергеев шарманда “Пахтакор” шарманда дея танқид тошларини отишмоқда. Иккинчи даврада кўрамиз ким шарманда ким шарманда эмас.

-  Биламизки жамоада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Одатда жамоа катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг клубда анча йилдан бери тўп тепиб келаётган футболчиларнинг келгуси тақдири қандай бўлиши номаълум. Жамоага ҳужумчилар таклиф этилса сизни қўйиб юборишлари мумкин. Бундан ҳавотирда эмасмисиз?

-  Ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман.

-  Биламизки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Ҳозир турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда юрибди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Бу футбол, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима энди биз қуйи поғоналарда юрибмиз деб ташлаб қўяйликми? Йўқ, бундай вазият бўлиб туради. Хатоларимиз бор эди мағлубиятга учрадик. Мен бошимни баланд кўтарган ҳолда ғурурланиб хатоларимни тан оламан. Ўйиндан кейин бир жойга бориб йиғлаб ўтириш бунга сабаб бўла олмайди. Биз янада кўпроқ ўз устимизда ишлаб нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: -176   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика