Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  7 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ҳумоюн Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси менда яхши таассурот қолдирди" News

Ҳумоюн Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси менда яхши таассурот қолдирди"

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасининг чорак финали доирасида ўтказилган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Шердор" (1:1, пен.бўйича 4:5) учрашувидан сўнг ёзёвонликлар футболчиси Ҳумоюн Исмоилов championat.asia сайтига интервью берди.

"Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси таркибига "Ҳоким кубоги" мусобақалари арафасида келиб қўшилдим. Ўзи аввалдан бу жамоа ҳақида эшитиб юрардим. Биласизми, бу жамоа жуда аҳил экан, таркибга келиб қўшилганимнинг биринчи кунидаёқ жамоа аъзолари билан дўстлашиб кетдик. Бу жамоа менда яхши таассурот қолдирди.

Насиб қилса жамоанинг тўлақонли аъзосига айланиб, ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшаман деган умиддаман.

Бугун "Шердор" жамоасига қарши қийин ўйин ўтказдик. Биласиз "Шердор" кучли жамоа, таркибида тажрибали футболчилар тўп суради. Биринчи бўлимда бу жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Иккинчи бўлим сўнги дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Шу сабаб жамоамизда тушкунлик кайфияти сезилди. Якунда пенальтилар сериясида аламли мағлубиятга учрадик. Бугунги учрашувда жамоамизга омад етишмади деб ўйлайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика