Latest news

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  5 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

Ҳасанбой Эргашев: «Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олдик» News

Ҳасанбой Эргашев: «Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олдик»

Ўтган ҳафтада Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси ўз уйида «Андижон»ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Ҳасанбой Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Яхши, қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш кечди. Иккинчи таймда эса вазиятни ижобий томонга ўзгартира олдик. Табиийки ўз уйимизда ўйнаганимиз боис майдонга ғалаба учун чиққандик. «Андижон» ҳам яхши жамоа экан. Агарда ҳисоб 0:0 бўлиб турган вазиятда уларда юзага келган имконият  гол билан якун топганида, учрашув умуман бошқача тус оларди деб ўйлайман. Яхшиҳамки ўша вазиятда дарвоза устуни бизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Сўнгра биз икки марта гол уриб, ғалабани расмийлаштирдик. Албатта мухлисларимизни хурсанд қилганимиздан мамнунмиз - дейди Ҳасанбой Эргашев.

"Андижон" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика