Latest news

20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  11 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  8 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  4 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19

Ҳамиджон Актамов: "Иккинчи даврада "Қизилқум" бутунлай бошқа жамоага айланади" News

Ҳамиджон Актамов: "Иккинчи даврада "Қизилқум" бутунлай бошқа жамоага айланади"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (8:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қатнашди.

- Йирик мағлубият туфайли ўйин ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Хатоларимиз кўп. Бу бахона эмас. Захирадан ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз йўқ. Асосан ёшларга ишонч билдиряпмиз. "Сўғдиёна" билан бўлган баҳсда кўплаб жароҳатлар олингани туфайли бугун улар бизга ёрдам бера олишмади. "Пахтакор" бизнинг яримта хатоларимизни ҳам жазолади.

Элгужа Григалашвилининг ҳам жароҳати бор эди. Бироқ танаффусда мағлубиятга чидолмагани боис ўзи майдонга туширишимни илтимос қилди. Шу боисдан ҳам уни майдонга туширдим. Аслида бугун унинг хизматидан фойдаланмоқчи эмасдик. Чунки жароҳати боис таваккалга қўл урмоқчи бўлмагандим. Ўйинда ҳам тўлиқ кучи билан югура олмади. Унинг жароҳати оғир.


- "Қизилқум" бошқарувидаги ўйинларингизда мағлубиятлар сони ғалабалардан кўпайиб кетган. Жамоанинг жорий мавсумдаги ҳолати ҳам яхши эмас. Бу борада қандай изоҳ бера оласиз?

- "Қизилқум" билан "Пахтакор" тенглаштириш тўғри келмайди. Масаланда. Бу футбол. Ҳеч ким майдонга ютқазаман деб тушмайди. Ҳамма ишлаяпти, ҳаракат қиляпмиз. Мени қўл остимда иккита эмас, балки 1,5та ҳам таркиб йўқ. Бугун ёшларни қўйдик. Ёшлар жамоасида илиқ таассурот қолдирган футболчиларга имкон бердик. Ўтган гал ёшларни туширмайсан, деган саволлар учрарди. Ёшларни тажрибаси йўқ, улар "Пахтакор" билан тенглаша олмайди. Ўйин амалиёти бериш мақсадида уларга имконият тақдим этдим.

Айни пайтда селекция ишлари олиб борилмоқда. Иккинчи даврада жамоадан кетадиган ва келадиган футболчилар ҳам бўлади. Ёзги танаффусдан сўнг "Қизилқум" умуман бошқа жамоага айланади. Биз жамоага янги қон олиб кирмасак бўлмайди.

Pakhtakor

Marat Bikmayev - 7', Igor Sergeev - 13', Marat Bikmayev - 20', Dragan Ceran - 45', Igor Sergeev - 62', Dragan Ceran - 73', Vladimir Kozak - 83', Igor Sergeev - 85'

Superliga. Round 12

21/06/2019, 19:45

0
:
8
Finished

Qizilqum

45'
90'
7'  Marat Bikmayev
7'  Egor Krimets
13'  Igor Sergeev
13'  Sardor Sobirkhodjaev
20'  Marat Bikmayev
20'  Dragan Ceran
45'  Dragan Ceran
45'  Sardor Sobirkhodjaev
46'  Farrukh Sayfiev (Akrom Komilov)
62'  Igor Sergeev
62'  Jaloliddin Masharipov
64'  Sherzod Agzamov (Marco Simic)
68'  Odiljon Hamrobekov (Vladimir Kozak)
73'  Dragan Ceran
83'  Vladimir Kozak
83'  Jaloliddin Masharipov
85'  Igor Sergeev
85'  Marat Bikmayev
24'  Murod Bobojonov (Sardor Jahonov)
46'  Sherali Juraev (Элгужа Григалашвили)
69'  Элгужа Григалашвили


Қайд этиш жоиз, бугун "Қизилқум" Ҳамиджон Актамов қўл остидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди. Шу тариқа Ҳамиджон Актамов "Қизилқум" бошқарувидаги 114-ўйинида (Олий лига/Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги) 44-мағлубиятни тан олди. Шунингдек, Актамов 38 ғалаба ва 31 дуранг қайд этган. Тўплар нисбати: 136-165. 

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика