Latest news

21:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР, Машарипов голини Роналду услубида нишонлади  5 20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  289 20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  0 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  2 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   7 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  21 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4

Ҳафта иқтибослари ёхуд мураббий ва футболчилардан энг сара фикрлар News

Ҳафта иқтибослари ёхуд мураббий ва футболчилардан энг сара фикрлар

Ўтган ҳафта давомида жаҳон ва Европа матбуотида чоп этилган мураббий ва футболчилар томонидан янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.



- "Мен бироз йиғлаб олдим. Таркибдаги ёши катта футболчиларга қаранг, улар бу охирги имконият эканлигини жуда яхши ҳис қилиб туришганди. Бунга ишониш қийин. Бу оқшом бизда қаҳрамонлар кўп". (Швеция терма жамоаси бош мураббийи Жанне Андерсон Италияга қарши ЖЧ саралаш плей-офф баҳсидан сўнг)

- "Бу жамоа жаҳон чемпионатидаям ўзини кўрсатади. Биз мусобақага шунчаки иштирок учун бормаймиз. Бизда иштиёқ ва хоҳиш жуда юқори бўлади". (Миср термаси дарвозабони Эссам Эл Хадари ўз жамоасини мундиалда нима кутаётгани ҳақида)

- "У жуда кўплаб ютуқларга эришган буюк футболчи бўлган. У сен ҳақингда яхши гапларни айтса, бу албатта ёқади. Ёшликда машҳурларнинг финтини видео орқали кўриб уларга ўхшашга ҳаракат қиласан. Роналдо доим очиқ футбол намойиш этган ва бу менга ҳар доим ёққан". ("МЮ" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бразилиялик "афсунгар" Роналдо ҳақида)

- "Мен Манчестерга бориб Габриэл Жезуснинг голини кўришим керак. У қандай ўйинчи-я! Кучли, тез, Бразилия учун катта умид". (Робиньо ватандоши Габриэл Жезус ҳақида)

- "Ҳамма Мессига қарши ўйнашни хоҳлайди". (Тунис терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гилане Чаалани жаҳон чемпионатида Мессига қарши ўйнаш нияти борлиги ҳақида)

- "Бизга янада кўп иқтидорлар керак эмас, биз ҳозирги иқтидорлар билан тўғри ишлаб ҳам ўз мақсадимизга эришган бўлардик". (АҚШлик ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич ЖЧ саралашидаги омадсизликдан сўнг)

- "Ёшлигимда катта футболчи бўлиб, катта жамоада ўйнайман десам ҳамма куларди. Бу менда иқтидор йўқлигидан эмас, балки оддий қишлоқдан Европага боришимни ҳеч ким тасаввур қилолмасди. Лекин мен доим олға интилдим ва якунда бунга эришдим". (Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўз фаолияти ҳақида)

- "Ватанинг учун жаҳон чемпионатига чиқишда ёрдам бериш нақадар яхши! Ёшим ўтяпти, кейинги ой 38га тўламан. Аммо ўзимни ҳозир ҳам гўдакдек ҳис қиляпман. Биз охирги икки ярим йил жуда қаттиқ меҳнат қилдик ва якунда ўз мақсадимизга эришдик". (Австралиялик Тим Кэйхилл терма жамоаси Гондурасни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг)

- "Менимча, Англия жуда яхши имкониятга эга, чунки жамоада кучли футболчилар кўп. Жанубий Америкада кучли жамоалар кўпроқ, Европада эса энг кучлиси ҳозир учта ё тўртта. Англия бемалол энг кучлилардан бири бўлиши мумкин". ("МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги йил ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида Англиядан кўп нарса кутаётгани ҳақида)

- "Мен Ирландиянинг ўйинидан ҳайронман. Чунки рақиб Эриксенга жуда кўп бўш жой қолдирди. Уни бўш қўйдингми, гол уради. Эриксен тўп учун чанқоқ, машғулотларда тинмай меҳнат қилади ва ўйлайманки, у жаҳоннинг энг кучли ўнта футболчисидан бири". (Дания термаси бош мураббийи Оге Харейде Ирландия билан ўйинда учта гол урган Кристиан Эриксен ҳақида)

- "Биз бу воқеани 35 йилдан зиёд кутдик. Биз яна жаҳон чемпионатидамиз. Халқимизга шундай қувончли дамларни тақдим этгани учун жангчиларга катта раҳмат. Олға, Перу!" (Перу мамлакати Президенти Педро Пабло Кучзински миллий терма жамоа жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг)

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика