Latest news

09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  0 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  7 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  23 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ўтган бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳурларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Мен футбол ўйнай бошлаганимда олти ё етти ёшда эдим. Ишонасизми, 11 ёшгача фақат ўғил болалар билан ўйнаганман, чунки жамоамизда қизлар йўқ эди. Бунга ҳамма ҳайрон қоларди. Лекин футболни шунчалик яхши кўрганимдан менга ким билан тўп тепишнинг фарқи йўқ эди". (Дания аёллар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Пернилле Хардернинг матбуотга берган интервьюсидан) 

- "Нима ҳам дейишим мумкин, жамоангда Мессидек футболчи ўйнар экан, бундан доим ғурурланасан. Месси фақат тўпурар эмас, у ўйинни бошқаради, голли паслар узатади, рақиб ҳимоячиларини шошириб қўяди, бир сўз билан айтганда у - ижодкор. Унга қарши дуч келган рақиб шошиб қолади. У бирга бир ҳаммадан кучли". ("Барса" собиқ футболчиси Декунинг Месси ҳақида фикри) 

- "У ҳар доим мен учун муҳим, шу билан бирга фойдали футболчи бўлиб қолади. У яхши инсон эди ва келажакда бу характери кўп фойда беради деб ўйлайман. У эндигини 26 ёшга тўлганди, шунга қарамай футбол билан хайрлашишга мажбур бўлди". ("Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жароҳат сабаб футболни эрта тугатган Райан Мэсон ҳақида) 

- "Биз жаҳон чемпионатида фаворитлар қаторида эмасмиз. Мен учун асосий даъвогарлар - Испания, Германия, Франция, Аргентина ва Бразилия. Лекин биз бу жамоаларга қарши бемалол ўйнай оламиз". (Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ЖЧ-2018даги имкониятлар ҳақида) 

- "Бир куни машғулотдан кейин Алексис нарса олиш учун дўконга бормоқчи бўлди. Лекин у машинасидан тушиб эшикни ёпганида эшик тўсатдан қулфланиб қолди. Машина калити билан қўл телефони ичкарида қолиб кетди. Бу вазиятда бошқалар нима қиларди билмадим-у, лекин Санчес уйига қараб югуриб кетди. Уни таниб қолганлар ҳайрон, нега ўзидан ўзи кўчада югуряпти. Ўшанда у тўхтамай 8 км. масофани босиб ўтганди". (Италиялик журналист Пьетро Олеотто ўз вақтида "Удинезе"да ўйнаган Алексис Санчес билан боғлиқ воқеа ҳақида)

- "Кимлардир юқори иқтидор билан туғилади, кимлардир тинимсиз меҳнат эвазига шу даражага етади. Ҳар иккала тоифадаги одамлар ҳам кейинчалик юлдуз бўлишлари мумкин. Мбаппе ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳам иқтидор эгаси, ҳам тинимсиз меҳнат қилади". (ПСЖ етакчиси Эдинсон Кавани ўз жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида)

- "Биз сузишни бошладик, энди бўлса узоқдан қирғоқ кўриняпти". ("Суонси" бош мураббийи Карлос Карвалхал ўз жамоасининг ишлари қандай кетаётгани ҳақида)

- "У мен учун устоздек гап. Мен у ҳақда кўп нарса ўқиганман ва уни нафақат спорт, балки ҳаётда ҳам катта тажрибага эга инсонлардан бири деб биламан. У жамоани бўлажак баҳсларга қандай тайёрлашни жуда яхши биларди. Яширмайман, мен ундан кўп жиҳатларни ўзлаштирдим. Уларда баскетболнинг Мессиси - Майкл Жордан ўйнаган пайт умуман тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ эди". (Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио "Чикаго Буллс" собиқ бош мураббийи Фил Жэксон ҳақида)

- "Одамлар "Барселона"да ўйнаётган ҳимоячилар ҳақида нотўғри фикрларни билдиришади. Чунки кўпчилик "Барса"га ҳимоячи нега керак, ахир улар фақат ҳужум қилади-ку дейди. Сизга айтсам, майдоннинг рақиб томонида ўйнаш ўзидан ўзи рўй бермайди, биз ҳимоячилар ўз ишимизни яхши бажарганимиз учун ҳам ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларимиз бемалол рақиб томонга ўтиб кетишади". (Томас Вермален "Барса"да ҳимоячилар ҳам муҳим ўрин тутиши ҳақида)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика