Latest news

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик” News

Гвардиола: “Челси”нинг ҳимоя қўрғонини забт этиш осон эмасди. Иккинчи бўлимда гол уришга лойиқ эдик”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ финалида “Челси”га (0:1) учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таркибни танлаш борасида қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ғалаба учун энг яхши вариантни танлашга уриндим. Биринчи бўлимда бор кучимиз билан рақиб ҳимоя қўрғонини “бузиш”га уриндик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. 

“Челси”нинг ҳимоявий структурасига қарши чиқиш осон иш эмас. Узоқ масофаларга тўп узатиш ва иккинчи тўп учун курашда қийинчиликларга дуч келдик. Бутун мавсумни яхши ўтказдик. Аммо финалда ғалабага эриша олмадик. Ҳаракат қилдик, бироқ мақсадга эришолмадик. Янада яхшироқ ишлашда давом этамиз.

Умума ўйин катта босим остда кечди. Илк марта ЕЧЛ финалида ўйнашимизга қарамай ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда дадилроқ ҳаракат қилдик. Аммо бу кеча рақибнинг мақсади амалга ошди. Лондонликларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳар доим ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилиш лозим. Иккинчи бўлимда уларда биргина Пулишич билан боғлиқ хавфли вазият яратилди. Албатта “Челси” яхши жамоа, аммо биз уларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳеч бўлмаганда битта гол уришга лойиқ эдик.  Аммо бу амалга ошмай қолди”, деди Гвардиола.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика