Latest news

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  11 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Григорий Колосовский: "Таркибни аниқлашда бизга ҳеч ким босим ўтказмайди" News

Григорий Колосовский: "Таркибни аниқлашда бизга ҳеч ким босим ўтказмайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдирди.
Биз жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ёш болаларча хатоларга йўл қўйдик. Кўрсатган футболимиз ёмондан ҳам ёмонроқ чиқди. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. "Нефтчи"да голдан ташқари яна имкониятлар бўлганди. Биз бугун мағлубиятга лойиқ ўйнадик. Шу боис барчадан узр сўрамоқчиман. "Пахтакор"га бугун ҳақиқий етакчи футболчи етишмади. Андреев? Станислав Андреев аста-секин ўз спорт формасига кириб бормоқда. Чунки Андреев узоқ вақт жароҳатини даволаганди. Нега сардорлик боғичини тақиб тушганига келсак, чунки асосий таркибдаги футболчилар орасида Андреев тажрибалироқ эди. Азим Аҳмедов ҳозирча ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олмаяпти. Улар терма жамоа футболчилари? Йўқ, аниқроқ айтаман, улар терма жамоага номзод футболчилар саналишади.

Бугунги мағлубиятда барча айбни мураббийлар штаби ўз бўйнига олади.

- "Пахтакор"нинг аксарият футболчилари Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги жамоада жонини бериб ўйнамаяпти ва асосий таркибда кимни қўйишни телефон орқали айтишади, деган гаплар бўлмоқда. Шунга аниқлик киритиб ўтсангиз.  

- Таркибни биз мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда аниқлаймиз. Бизга бу борада ҳеч ким босим ўтказмайди. Қолганини изоҳсиз қолдираман.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика