Latest news

17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  0 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  0 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  2 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  5 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  12 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  12 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  9 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  14

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади News

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади

Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал учрашувини кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэ бошқариб боради.
ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками, кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэга қаноларда ватандоши Сонгуифоло Йэо ва бурундилик Жан-Клод Бирумушаҳу ёрдам беради. Камерунлик Неан Алиум эса учрашувнинг тўртинчи ҳакам этиб тайинланган.

Африканинг 2011 йилдаги энг яхши ҳаками ҳисобланган 42 ёшли Нумандиес Дуэ халқаро фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати, клублар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган, 2010 йилдан жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Африка Миллатлар Кубоги ва Африка Чемпионлар лигаси учрашувларида эса мунтазам ишлаб келади.

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашуви
2 июль, сешанба
ГРЕЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам:
Нумандиес Дуэ (Кот д’Ивуар)
Ён қанот ҳакамлари: Сонгуифоло Йэо (Кот д’Ивуар), Жан-Клод Бирумушаҳу (Бурунди).
Тўртинчи ҳакам: Неан Алиум (Камерун).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика