Latest news

07:00Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  3 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  9 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  5 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   12 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан" News

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан"

Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония жамоаси бош мураббийи Го Оива ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

-Ўйлашимча Япония жамоаси бугун турнирдаги ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Муваффақиятли ўйин идеал режа асосида ишлангани учун рўй бердими?

-Ярим финалда мағлуб бўлганимиздан шок ҳолатига тушиб қолдик. Чунки ушбу турнир чемпиони бўлмоқчи эдик. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўраётганда шогирдларимга ўзларини қўлга олиши кераклигини тушунтирдим. Футболчилар гапларимдан яхши ҳулоса чиқарганини кўрдим ва бундан мамнунман. Бу турнирда 3-ўринни қўлга киритдик ва минимум вазифамизни уддаладик.

-Бу ерда 20 кундан бери истиқомат қиляпсиз. Айтингчи бизнинг юртимизда сизга нима ёқди ва нима ёқмади?

-Биринчи ўринда шуни айтишим керак, ўзбек халқи жуда меҳмондўст экан. Мен Ўзбекистон футбол ассоциясига ва барча ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар бу турнирда ҳаммаси аъло бўлиши учун жуда кўп тер тўкишди. Албатта сизга (таҳ. сайтимиз муҳбири Учқун Азимов) бизга шундай ажойиб саволлар бериб, биз билан ҳар доим мулоқотда бўлганингиз учун раҳмат айтаман. Умид қиламанки бу ерга яна бошқа турнирларда қатнашиш учун қайтамиз.

-Жамоангиз Ўзбекистон билан ўйнади ва мағлуб бўлди. Мураббий сифатида бу жамоанинг кучи қанчалик эканлигини биласиз. Сизнинг фикрингизча эртага финалда ким ғалаба қозонади?

-Тан оламан ярим финалда бизга жуда қийин бўлди. Ким ғалаба қозонишини билмайман, аммо Ўзбекистонга мухлислик қиламан.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика