Latest news

10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  9 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0 News

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

 Ўйин мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Бироқ дастлабки хавфли вазият 15-дақиқада содир бўлди. Аҳмедов-Денисов-Рашидов комбинациясидан сўнг Рашидов жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячи тўпни сал қолса ўз дарвозасига киритиб юборай деди.

27-дақиқада Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, Алмеҳ ўз ўрнида. Биринчи бўлимда сурияликларнинг 3 нафар футболчиси сариқ карточка олганини айтмаса бошқа айтарли вазият бўлгани йўқ.

74-дақиқага келиб ниҳоят ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Одил Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Александр Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

Учрашув охиригача бу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.


Ўзбекистон - Сурия 1:0

1 сентябрь 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)
Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)

Гол: Александр Гейнрих 74, - 1:0.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.
Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 21.Нассух Наккдали.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика