Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Ганновер" футболчиси "Бавария" билан ўйиндан кейин championat.asia сайтига интервью берди News

"Ганновер" футболчиси "Бавария" билан ўйиндан кейин championat.asia сайтига интервью берди

Бугунги кунда "Ганновер" шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Эдгар Приб Россияда туғилган.

Футболчи 1989 йил ҳозирги Саха Республикаси (собиқ Якутия) Нерюнгри шаҳрида таваллуд топган. Икки ёшида ота-онаси билан бирга Германияга, Фюрт шаҳрига кўчиб кетган. Дастлаб 2009-2013 йилларда "Гройтер Фюрт" клубида ўйнаган. 2013 йилдан буён "Ганновер 96" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Сайтимизнинг Германиядаги мухбири Мирон Гойхман Бундеслиганинг 32-туридан ўрин олган "Бавария" - "Ганновер" учрашувидан сўнг Эдгар Приб билан қисқа интервью ташкил этди. 

- Сизни яна майдонда кўришдан хурсандмиз...
- Ҳа, икки йил тиззамни даволадим. Аммо ҳозир барчаси ортда қолди.

- Тиззангиз бошқа оғримаяптими?
- Барчаси яхши. Энг асосийси, яна майдонга тушаяпман. Ўтган турда илк бор майдонга тушдим. Бугун ҳам. Ҳа, ҳозирча фақат захирадан тушаяпман, аммо вақт ўтган сари барчаси яхшиланади деб умид қиламан.



- Сиз ўйнаётган "Ганновер"нинг бу мавсумда омади келмаяпти...
- Ҳа шундай. Яна иккита ўйин бор ва улар биз учун худди иккита финалдек бўлади. Иккала учрашувда ютишимиз шарт. Бу имкониятдан фойдаланиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мен эса жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Жароҳат олишингиздан олдин сизга Россиядан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
- Ҳа, ахир Россияда туғилганманку. Аммо жароҳат олдим ва бу имкониятни қўлдан бой бердим.

- "Ганновер"даги сизнинг сардорлик боғичингиз Антон Вальдемарга ўтди. Ўзбекистонда уни ўзимиздан деб ҳисоблашади...
- У жуда ҳам қобилиятли футболчи. Ҳали ёш ва барчаси олдинда. Ундан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида сўрагандим, аммо у Германияда ўйнашни исташини маълум қилди, кейинроқ барчаси аниқ бўлади.



- Клубда қоласизми?
- Ҳозирча бу борада гап-сўз бўлгани йўқ. Ўйлашимча, дастлаб бу мавсумни якунлаб олиш керак, шундан кейингина бу борада ўйлаймиз.

- Вальдемарда ҳам шундай вазиятми?
- Балки шундайдир. Кўп нарса кейинги мавсум "Ганновер" қайси лигада ўйнашига боғлиқ бўлса керак.



Мирон Гойхман Мюнхендан championat.asia сайти учун махсус

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика