Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди
04 nov 2017 21:32
News
Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва БАА футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмалари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ёшлари орасида футболни янада оммалаштириш учун амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат олиб бориб, учрашув якунида ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоланганди.
Ана шу меморандум асосида Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоалари ўртасида Шаржа шаҳрида иккита ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Баҳодир Ахмедов шогирдлари бу ўйинларда 5:4 ва 4:0 ҳисобларида ғалаба қозонишди. Бугун, 4 ноябрь куни футзалчиларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments