Latest news

09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  0 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  1 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  3 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  27 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  29 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  3 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  31 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  17 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Tags :  Футзал
Февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа олдилан Вьетнам билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олди.

Вьетнам футзал терма жамоасига қарши ўйин 1 февраль куни Тошкентда ўтказилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24 явнарь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиши ва Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши 22 ҳамда 23 январь кунларииккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида маълум қилган эдик.

Жамоа Қозоғистон йиғинидан қайтгач, 26 январь кунидан мусобақа олдидан сўнгги йиғинга киради. Вьетнам жамоаси билан ўйиндан сўнг, Осиё чемпионати олдидан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.

Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика