Latest news

17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  1 15:38Роналду – энг яхши!  13 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  12 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  30 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  5

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтмоқда News

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

Бугун 25 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида футзал бўйича дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level-1 халқаро ўқув курслари бошланди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби ўқув курслари Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан Ўзбекистонда илк марта ташкил этилмоқда. Level-1 халқаро ўқув курсларини ташкил этишдан асосий мақсад юртимизда юқори савияли дарвозабонларни тайёрлашдан иборат. Мазкур ўқув курслари иштирокчилар учун бепул бўлиб, харажатлар Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан қопланмоқда.  

Ушбу курсларда жами 16 нафар мураббийлар иштирок этмоқда. Эрон мамлакатидан ташриф буюрган ОФК инструктори Майкл Петрос мураббийлар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказмоқда. Майл Петросга футзал бўйича терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров ассистентлик қилмоқда.

Ўқув курслари 29 декабрга қадар давом этади. Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФК сертификати ва Ўзбекистон футбол федерацияси лицензияси тақдим қилинади.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика