Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Футзал. “Алоқа банк” – Хоразм вилояти Кубоги соҳиби News

Футзал. “Алоқа банк” – Хоразм вилояти Кубоги соҳиби

Урганч шаҳрида Хоразм воҳасида фаолият юритаётган банк муассасалари ходимларида ўртасида ташкил этилган Хоразм вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси якунланди.
3-ўрин учун “Агро банк”- “Миллий банк” мини футболчилари майдонга тушишди. Бу ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади, 3:3. Пенальтидан теп тепиш борасида омад “Агробанк” жамоасига кулиб боқди. Якуний ҳисоб 6:5. Мусобақанинг ўтган йилги ғолиби “Миллий банк” бу сафар тўртинчи ўрин билан кифояланди.
  
Мухлислар интиқиб кутган “Ҳамкор банк” - “Алоқа банк” жамоалари иштирокидаги ҳал қилувчи ўйиннинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида поёнига етди. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Отабек Раҳимов устозлигидаги “Алоқа банк”чилар ҳужумга зўр беришиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди, 6:1. Бу билан улар икки йиллик танаффусдан кейин яна Кубок соҳибига айланишди. Шу ўринда айтиш жоизки, Санъатбек Машарипов раҳбарлиқ қилаётган “Алоқа банк” жамоаси мини футболчилари мазкур мусобақа тарихида бешинчи марта мана шундай шарафга лойиқ кўрилишди. Бу рекорд натижадир.
          
Финал
“Алоқа банк”- “Ҳамкор банк” - 6:1(1:1).  Урганч шаҳри
Ҳакамлар:
Хушнуд Отамуродов, Дилшод Жуманиёзов.
“Алоқа банк”: Бекзод Сотимов, Машарип Машарипов, Юсупбой Бобожонов, Қаҳрамон Қўчқоров, Фурқат
Захирадан тушганлар Ғайрат Матқурбонов,  Нодир Жуманиёзов, Музаффар Дўсчанов, Мурод Қулметов, Рўзимбой Олламов, Бекзод Ўрозалиев.

Тўпларни Фурқат Жуманиёзов (3), Юсупбой Бобожонов (2), Қаҳрамон Қўчқаров киритишди.
   
Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича вакили Комилжон Жуманиёзов тантанали тарзда  биринчи ўринни эгаллаган “Алоқа банк” жамоасига вилоят ҳокими Кубогини топширди. Шунингдек, ғолиб ва совриндор жамоалар футболчиларининг ҳаммаси тадбир ташкилотчилари -  вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ҳамда  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Турнирнинг энг яхши ўйинчилари – Музаффар Маҳмудов (дарвозабон, “Ҳамкор банк”), Қаҳрамон Қўчқоров (ҳимоячи, “Алоқа банк”), Ғайрат Саидов (ҳужумчи, “Агро банк”) ва Фурқат Жуманиёзов (тўпурар, “Алоқа банк”)лар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга эсталик туҳфаси ва диплом топширилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика