Latest news

07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  0 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  0 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  1 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  2 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  8 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  23 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  7

Футбол ўйнашни ўрганаман. Қандай майдонга қайси бутсани кийиш керак? News

Футбол ўйнашни ўрганаман. Қандай майдонга қайси бутсани кийиш керак?

Футбол миллинолар ўйини ҳисобланади ва бугундан бошлаб сайтимизнинг "Футбол ўйнашни ўрганаман" рукнида футбол ўйнашни севадиганлар учун турли фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Ушбу рукндаги илк мавзуси "қандай майдонга қайси бутсани кийиш керак"

Футбол ўйнагани тайёргарлик кўраётганингизда доимо сумкангизга керакли нарсаларни солиб оласиз. Кўпчилик Роналду ёки Месси каби ўйнашни истаб ўша футболчи формаси ёки бутсасини кийиб олади. Ҳаммаси оддийдек, аммо футбол ўйнамоқчи бўлсангиз зангори экрандаги эмас, балки майдонга мос тушувчи оёқ кийимдан фойдаланганингиз маъқулроқ.


Кўча ёки зал

Сиз дўстларингиз билан мактабингиз майдонида, залида ёки ўз уйингиз кўчасида футбол ўйнашни истасангиз кроссовка ёки шунга ўхшаш оёқ кийими танлаганингиз тўғрироқ. Кроссовкага ўхшаш оёқ кийимлари орасида майда тишли кеталар ҳам бор. Майда тишли кеталарда ҳар қандай қопламли майдонда секинлашиш ва тўхташ осон. Бу оёқ кийимларининг салбий жиҳати шундаки, ёмғир ёки сувда кроссовка ва майда тишли кеталар оғирлашиб қолади ва хўл табиий майдонда тўхташнинг иложи бўлмайди.



Қуруқ табиий чимли майдон

Ўзбекистон иқлимини ҳисобга олсак, табиий чимга эга футбол майдонларнинг кўпчилиги қуруқ ва чим ҳамма жойда бир даражада эмас. Бу типдаги майдонларда бироз энли, аммо кичикроқ тишга эга бўлган бутсаларни кийиш маъқулроқ. Айнин шундай бутсаларни FG (firm ground - сирти қаттиқ) деб аташади. Бу бутсалар ҳам кета ва кроссовкалар каби футбол учун деярли универсал оёқ кийим ҳисобланади. Ушбу классик спорт оёқ кийимлари билан "кал" майдонларда ўйнаб бўлмайди, аммо табиий ва сунъий чимлик майдонлар учун бу бутсаларнинг 11 ёки 13 тишлиги танланади. FGлар билан сунъий майдонда ўзингизни қулай ҳис қиласангиз, чими камроқ табиий майдонларда ўзингизни худди "таққилатиб" юрадиган товон қисми узун бўлган оёқ кийимда юргандек бўласиз.



Сунъий майдон

Сунъий майдонларда футбол ўйнашни хуш кўрадиганларга HG (Hard Ground - сирти қаттиқроқ) шифровкага эга бутсаларни тавсия қиламиз. Бу спорт оёқ кийимларининг тишлари калтароқ. Сунъий майдон футболчиларига AG (Artificial Ground - сунъий қоплам) шифровкали бутсаларни ҳам тавсия этамиз. Бу бутсалар сунъий майдонлар учун махсус ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу спорт оёқ кийимида футболдан роҳат оласиз. AG бутсаларида оддий бутсалардан кўра тишлари кўпроқ ва бу сизга секинлашиш ва тўхташ учун катта ёрдам беради.



Табиий чимга эга хўл майдон

Табиий чимли хўл майдонлар бизда жуда кам учрайди ва бу турдаги ўйингоҳларни кўпроқ Англияда учратиш мумкин. Хўл майдонда тезкор бурилишлар амалга ошириш учун калта тишлар ярамайди, шу сабабли, инглиз майдонларида кўпроқ  6 тишли бутсаларга (SG Soft Ground - сирти юмшоқ (2 таси товонда, 4 таси олдинда) мурожаат қилишади. Бу тишлар металлдан тайёрланган бўлиб, уларни алмаштириш, баландлигини майдон чимига қараб ўзгартириш мумкин. Сизга жуда муҳим эслатма, металл тишли бутсалар билан сунъий майдонда тўп тепиш қатъийан ман қилинади.


Бизнинг маслаҳатларимиз сизга фойда беради деган умиддамиз. Футболдан роҳатланинг ва сайтимиздаги фойдали маслаҳатларга амал қилинг.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика