Футбол орқали бой бўлишни эмас, уни ижобий томонга ўзгартиришни истаган инсон тақдири
05 nov 2019 20:00
News
Футбол орқали бой бўлишни эмас, уни ижобий томонга ўзгартиришни истаган инсон тақдири
"Хэкни Уик" жамоаси пайдо бўлиши ҳақидаги ҳикоя бутун дунёдаги энг ноёб воқеалардан бири бўлса ажаб эмас.
Бобби Касанга Лондоннинг қуйи лигаларида ўйнаган ва 21 ёшида профессионал футболда дебют қилди. Бироқ орадан бир ҳафта ўтиб, қуролланган ҳолда ўғирликка тушгани учун қўлга олинган. Безорилар гуруҳи ва 8 йиллик қамоқ жазосидан сўнг, Бобби ҳаётини янгидан бошлашга қарор қилди. Зарур ишчиларни атрофига тўплаб, нафақат ўз клубини ташкил қилди, балки бирлашиш ҳамда номини ўзгартиришга тайёр турган клуб учун ҳам маблағ топа олди. Бобби учун асосийси болалар клуби бўлса-да, фақатгина футбол билан чегараланиб қолмади. Клуб Лондоннинг Хакни шаҳарчасига катта таъсир қила бошлади. Яъни ёшлар, айниқса, мигрантларни турли зарарли нарсалар билан эмас, балки спорт билан шуғулланишга чорлади. Аввалига кўпчилик Боббининг режаларига ишонмади.
Аммо жамоатчилик кўмаги туфайли клуб ишлари жадаллик билан ривожлана бошлади. Машҳур Хакни Маршесдан тортиб жанубий дивизион лигалари, яъни Англиянинг ўнинчи дивизионигача – "Хэкни Уик" оддий ҳаваскорлик мақомидан тезда воз кечди ва унинг футболчилари ўйин учун пул ола бошлашди, яъни ярим профессионал жамоага айланди. Кичкинагина маскан - Хакни шаҳарчасида ҳеч қачон ярим профессионал клуб бўлмаган. Қолаверса, Хакнида болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол унчалик ҳам оммалашмаган эди. "Хэкни Уик" клуби Клэктондан "Колс Парк" стадионига кўчиб ўтди, "Тоттенхэм Хотспур"дан бир километр узоқликда жойлашган.
Ҳозирда "Хэкни Уик"да 20та болалар ва ўсмирлар жамоалари фаолият кўрсатади. Шунингдек, иккита катталар жамоалари ҳам бор. Умумий қилиб олганда 300 одам. "Хакни Уик" қинғир кўчаларда юрган, йўлдан адашганларни ҳам футболга жалб қилишга уринади. Масалан, Жейден Макдональд клуб эндигина ишга тушганида шартнома имзолаганди, 2016 йил эса иш топди. 2018 йилда Англия Кубогида гол уришга муваффақ бўлди. 2019 йил эса аёллар жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу мактаблар ва полиция билан узоқ муддатли ҳамкорлик жараёнидир. Клуб мунтазам равишда семинар ва машғулотлар ўтказади. Болалар учун ҳаммаси бепул. Клубнинг 9та ҳамкори ва ўнлаб волонтерлари бор (айнан шундай кўнгилли инсонлар клуб ривожланишида катта ҳисса қўшган).
"Хэкни Уик"нинг шиори – "ҳаётни қутқариш".
Кутилмаганда Боббига Nike компаниясидан қўнғироқ қилишди ва "битта шарт" билан шартнома таклиф қилишади: "уикерс" формаси ноёб бўлиши шарт! Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари қаҳрамонимиз ҳақида мақола ёзди, кўпчилик уни тасвирга ола бошлади.
Footy.com интернет-магазини 2019 йилнинг энг яхши футболкалари рўйхатини тузиб чиқди. Умуман ҳеч кимга таниш бўлмаган Англиянинг икки клуби ҳам ўша рўйхатдан жой эгаллади. "Хэкни Уик" бу борада "Барселона", "Реал", "Арсенал", "Манчестер Сити" ва бошқа кўплаб бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган клубларга етиб олди. "Хэкни Уик"ни Италиянинг "Рома" жамоаси қўллаб-қувватлади. Англия футболидаги энг нуфузли инсонлар орасидан Бобби ҳам жой эгаллади.
Бобби бош вазир томонидан ҳурматга сазовор деб топилди. Айниқса, Лондон мэри "Хэкни Уик"га ташриф буюргани катта шов-шув бўлганди. Ўшанда Садик Хан болалар футбол ҳам ўйнаганди.
Бобби қамоқда ўтирганида орзу қиларди – Лондонда ўсмирлар орасида ўзининг "жаҳон чемпионати"ни ўтказиш. Унда ҳам 32 жамоа бўлади, аммо Лондоннинг 32 районидан... Шу ёзда "Borough Cup" бўлиб ўтди ва "Уотфорд" ва "Ливерпуль"дан скаутлар йиғилди. Қамоқ нималигини Бобби жуда яхши билади ва у ерда иқтидорлилар қандай сўниб бораётганига ҳам гувоҳ бўлган. У буни ижобий томонга ўзгартириш мумкинлигига ҳам ишончи комил.
"Мен доим қамоқни ёдга олиб тураман. У ерга тез-тез бориб, маҳбуслар ўртасида тадбир ва мастер-класслар ўтказаман. У ердан қайтганимда эса тўрт йил аввал мен билан ҳам худди шундай ҳолат бўлганини ёдга оламан. Улар озодликка чиққанларидан кейин ўзгартирмасликлари учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Уларга иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини кўп бор такрорлаганман. Мен қамоқдаги маҳбуслар яхши футбол ўйнай олишларини кўрганман. Биласизми, уларнинг аксарият қисми ярим профессионал жамоа борлигини ҳам билмайди. Мен ана шундай инсонларга имконият беришни истайман".
Бундан ташқари, Бобби қамоқда иккита китоб ёзган ва кейинроқ чоп эттирган. Шунингдек, у криминология ва ижтимоий сиёсат мутахассислиги бўйича таҳсил олади. Бобби Касанга ва унинг клуби – қайтадан янги ҳаёт бошлай олмаётганлар учун ҳақиқий қўлланмадир.
"Хэкни Уик" 16-ўринда ва ҳозирда ҳисобида бор йўғи 1 очко бор. Бироқ улар учун ўйиндаги натижа энг муҳими эмас!
Футбол (ҳаттоки бизнинг замонда ҳам) – фақатгина бизнес эмас. Бобби Касанга эса катта пул ишлаб топишга муккасидан кетган эмас. У шунчаки бошқа инсонлар унинг хатосини такрорламаслиги ва футболдан завқланиб яшашларини истайди холос...
Нозима Зарипова таржимаси
Comments