Latest news

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  7 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

Франциялик Горан Жеркович "Машъал" сафига қўшилди News

Франциялик Горан Жеркович "Машъал" сафига қўшилди

Муборакнинг "Машъал" клуби давралар оралиғида ўз сафга легионер ҳужумчини қўшиб олди.

"Футбол Экспресс" нашри хабарига кўра 1986 йилда Франциянинг Лион шаҳрида туғилган футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Машъал" билан шартнома тузди. Сайтимиз орқали бир неча кун олдин бу ҳақда хабар берган эдик.

Бу футболчи Францияда "Лион-Дучере", Бельгияда "Шарльлеруа", Литвада "Жальгирис" ва "Таурас", Эронда "Истиқлол", Таиландда "Бурирам Юнайтед", "Бангкок Гласс" ва "Арми Юнайтед", Сербияда "Спартак Суботица" каби клубларда ўйнаган. Жами 114та ўйинда рақиблар дарвозасига 62та гол урган.

Жеркович 2012 йил "Истиқлол" сафида "Ҳафзи кубоги"ни қўлга киритди. "Бурирам Юнайтед" сафида 2012 йил Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги ва Таиланд лига кубогини қўлга киритган. Ўша йил футболчи Таиланд Футбол Ассоциацияси кубоги тўпурари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги мавсумда олий лигамизда франциялик легионер Бинди Мустафо тўп тепганди. Бу футболчи "Локомотив" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урганди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика