Latest news

09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  1 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  5 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади News

Фотомақола: Дилявер Ваниев футболчилик фаолиятини якунлади

"Машъал" - "Насаф" учрашуви, олий лигамизнинг энг ёши катта футболчиларидан бири бўлган Диявер Ваниев учун сўнггиси бўлди.
Фаолиятини "Янгиер" жамоасида бошлаган марказий ҳимоячи аксар футболчиларга ўрнак бўла олади. Ҳаммага ҳам эмас, битта жамоа шарафини узоқ вақт давомида ҳимоя қилиш. 
"Зарафшон" ва "Навбаҳор" жамоаларида бир мавсум тўп тепкан 3-рақам эгаси, 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум "Андижон" либосини кийди. Ҳатто клуб 1 лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.


1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев ўз жамоасининг росманасига афсонасига айлана олди. 



Габит Сапаргалиев ва Дилявер Ваниевнинг клуб олдида тутган ўринлар катталигига кечаги ўйинда яна бир бор ишонч хосил қилдик. Ўйин бошланиши арафасида барча-барча улар учун ишлаб чиқилган дастурни томоша қилишга "мажбур" эдилар. Боиси бу икки футболчи бунга ўз меҳнатлари билан эришдилар. 



Олий лига доирасида биронта футболчи билан хайрлашганимизни эслай олмаймиз. "Машъал" эса бу борада барчага ўрнак бўла олди деб ўйлайман. Ўйинни Сапаргалиев ва Ваниев рамзий маънода бошлаб бердилар.



Биринчи бўлим якунига етмасидан туриб ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва Ваниев сардорлик боғичини Файзиевга таққан ҳолда, икки жамоанинг олқишлари остида майдонни тарк этди...



Бу пайтга келиб аллақачон унинг кўз ёшлари оқиб бўлганди. Жуда ҳам таъсирли ҳолат. 
"Мен билан бундай хайрлашадилар деб ўйламаган эдим. Олий лигамизда бундай ҳолатни ҳали кўрмаганман. Шунинг учун клуб раҳбариятига ўзимнинг алоҳида ташаккуримни етказган бўлар эдим", - дейди Дилявер Ваниев.


ХАЙР ФУТБОЛЧИ - ВАНИЕВ, САЛОМ МУРАББИЙ - ВАНИЕВ!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика