Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда
26 jun 07:48
News
Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда
"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоасининг юлдуз футболчиси Лионель Месси Махд академияси директори Абдулло Ҳамад ҳамда Саудия Арабистони Про лигаси вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Саша Тавольери ижтимоий тармоқ X (собиқ Twitter) орқали хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, томонлар ўртасида музокаралар жуда илгарилаб кетган. Қандай қарор қабул қилинмасин, Месси қаерда тўп тепишни шахсан ўзи танлайди. Шунингдек, Аргентина терма жамоасии футболчиси Эр-Рияд шаҳри билан яхши танишлиги ва у ердаги уйлар ҳамда мактаблар унда катта таассурот қолдиргани таъкидланган.
Айни пайтда Лионель Месси АҚШнинг "Интер Майами" жамоасида тўп тепмоқда. У аввалроқ ПСЖ ва "Барселона" клубларида ўйнаган. Шунингдек, у футболчилик фаолиятини "Ньюэллс Олд Бойз" академиясида бошлаган. Месси ўз карьераси давомида кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, 2022 йили Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган ва саккиз марта "Олтин тўп"га сазовор бўлган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments