Latest news

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  41 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Фотомақола. Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов фаолиятини бошлаганида... News

Фотомақола. Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов фаолиятини бошлаганида...

Ўзбекистон Кубогининг иккинчи финалчиси аниқланган учрашувда қизиқарли суратларни олишга муваффақ бўлдик.

Тўрақўрғонлик икки футболчи, Хайрулла Каримов ва Анваржон Солиев Ўзбекистон чемпионатининг фахрий футболчиларидан бири ҳисобланадилар. Ҳужумчилардан фарқли равишда ҳимоячиларнинг фаолияти узоққа чўзилишини барчангиз биласиз. Шунинг учун бўлса керак, икки тенгдошдан бири ҳамон асосий таркиб аъзоси. Анвар Солиев эса захирадан майдонга тушяпти. Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида икки футболчи бир вақтда майдонда ҳаракат қилдилар. Уларнинг орасида Виктор Карпенко ҳам бор эди. 




Хайрулла Каримов (1978 йил) 1996 йил олий лигада фаолиятини бошлаганида Игорь Сергеев (1993) эндигина уч ёшга тўлган эди.




"Бунёдкор"нинг триоси - Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Забихулло Ўринбоев голни нишонлаяптилар.




Агар "Пахтакор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаганида, бу ўйиндан умид қилса бўлар эди. Лекин "Бунёдкор"нинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўляпти. Жамоа "Локомотив"ни қандай мағлубиятга учратган бўлса, "Бунёдкор"га шундай мағлубиятга учради.




Лушан Роналдунинг ишқибозими дейман ))




Бу вазиятда Акром Комилов ёшлар терма жамоасидаги дўсти Жавоҳир Сохибовга нисбатан жуда ҳам қўпол ҳаракат қилганди. Яхши ҳамки Сохибов оёғини тўғри қўя олди, акс ҳолда... Ғазабдаги Сохибов дўстига мурожаат қиляпти. Комилов эса, нотўғри иш қилганини пайқагандек жим турди. Қойил қолдим, бирон гап айтмай кетди. Айбни тан олиш ҳам марднинг иши! 




Анвар ака (шундай деймизда! 1978 йил туғилган) фаолиятларини бошлаганларида Дилшод Жўраев (1991 йил туғилган) 4 ёшга тўлган экан.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика