Latest news

17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  0 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  6 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Жиззахда мағлуб бўлди, "Сўғдиёна"да мавсумдаги илк ғалаба News

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Жиззахда мағлуб бўлди, "Сўғдиёна"да мавсумдаги илк ғалаба

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига. 4-тур
14 июнь, якшанба
18:00 “Сўғдиёна” — “Пахтакор” 1:0  
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Равшан Абдивоҳидов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Шоҳруз Норхонов 50, - 1:0 (Жасур Ҳасанов).

Амалга оширилмаган пенальти: Шоҳруз Норхонов 30 (дарвозабон)

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Аюбхон Нўъмонов, Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 68), Шоҳруз Норхонов (Баҳодир Насимов, 74), Жасур Ҳасанов ( Эливелто Рибейро, 68), Санъат Шихов (Шаҳбоз Жўрабеков, 74), Иван Нагаев (Жавоҳир Қаҳрамонов, 35), Марко Колакович.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Даниэль Насриддинов, Саҳоб Рашидов, Диан Талхатов.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов (Анзур Исмоилов, 71), Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев, 71), Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Эрен Дердийок.
Захира: Элдорбек Суюнов, Акром Комилов, Асадбек Собиржонов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Аброр Исмоилов, Владимир Козак, Жавоҳир Сидиқов. 

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 21, Шоҳруз Норхонов 21, Санжар Қувватов 30, Сардор Қулматов 42, Милан Митрович 90+4.


Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 50'

Superliga. Round 4

14/06/2020, 18:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

45'
90'
21'  Shohruz Norkhonov
35'  Ivan Nagaev (Javokhir Kahramanov)
42'  Sardor Qulmatov
50'  Shohruz Norkhonov
50'  Jasur Khasanov O
68'  Jamshid Boltaboev (Sanjar Rashidov)
68'  Jasur Khasanov O (Elivelto Ribeyro Dantas)
74'  Shohruz Norkhonov (Bakhodir Nasimov)
74'  Sanat Shikhov (Шахбоз Джурабеков)
90'  Милан Митрович
21'  Egor Krimets
30'  Sanjar Quvvatov
71'  Sherzod Agzamov (Анзур Исмоилов)
71'  Sardor Sobirkhodjaev (Igor Sergeev)
79'  Dostonbek Hamdamov (Asadbek Sobirjonov)



Ушбу саҳифада ўйин ва ўйин атрофидаги барча вазиятлар билан танишиб бориш мумкин. 

ЯНГИЛАШ 




Тез орада сайтимизда иккала жамоа устозлари иштирокидаги матбуот анжумани тақдим этилади. Биз билан қолинг. 


90+5. Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор" устидан қўлга киритди

90+4. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Милан Митрович

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88' Санжар Рашидовнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси дарвоза тўсинидан баландда ўтиб кетди

81' Драган Чераннинг узоқдан "парашют" услубида берган зарбаси дарвозанинг ташқи тўрига тегди.

79' Пахтакор жамоаси таркибида ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.

76' Достон Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан ёриб кириб берган зарбасини Милан Митрович сейв кўрсатди

74-дақиқа: "Сўғдиёна"да Норхонов ўрнига Насимов, Шихов ўрнига Жўрабеков туширилди

71' Пахтакор жамоаси таркибида ўзгариш: Сардор Собирхўжаев ўрнига Игор Сергеев, Шерзод Аъзамов ўрнига Анзур Исмоилов майдонга тушди.

68' Сўғдиёна жамоаси таркибида ўзгаришлар: Жамшид Болтабоев ўрнига Санжар Рашидов, Жасур Ҳасанов ўрнига Эливелто Дантас майдонга тушди.

63' Жалолиддин Машарипов жарима зарбасидан узатган тўпни дарвоза йўллаган Сардор Собирхўжаевнинг зарбаси кучсиз чиқди

59' Жалолиддин Машарипов жарима майдонига кириб йиқилди, лекин ҳакам бу вазиятни пенальти дея баҳоламади. "Пахтакор" футболчилари эътирозларини яширишмади

58' "Пахтакор" жамоаси бурчак зарбасидан тўп узатди, Чераннинг берган зарбаси эса ноаниқ.

56. Бугун Сўғдиёна жамоаси аъзоси Искандар Шойқулов кўпроқ таянч зонасида ўйнамоқда. Аввалги баҳсларда футболчи қанот ҳимоясида ҳаракат қиларди. Бу Улуғбек Бақоевдан тактик юришга ўхшайди)

50. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Чап қанотдан Жасур Ҳасановнинг узатмасидан кейин Шоҳруз Норхонов ҳисобни очди ва ўз айбини ювди - 1:0. 

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+3. Биринчи бўлим якунланди - 0:0

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

42-дақиқа: "Сўғдиёна"дан Қулматов огоҳлантирилди

40-дақиқа: Алижоновнинг зарбасидан кейин Митрович тўпни қийинчилик билан қайтарди

35-дақиқа: Ҳамробековнинг 22 метрлардан берган кучли зарбаси озгина ноаниқ чиқди

33-дақиқа: "Сўғдиёна"да Нагаев ўрнига Қаҳрамонов туширилди

31-дақиқа: Норхоновнинг пенальтидан тепган тўпини Санжар Қувватов қайтарди, қайтган тўпни Норхонов ноаниқ йўллади!


30-дақиқа: Қувватов огоҳлантирилди

ПЕНАЛЬТИ! 29-дақиқа: Қувватов Ҳасановни туртиб йиқитгани учун пенальти белгиланди

24-дақиқа: бурчак зарбасидан сўнг Аъзамов тепган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди

21-дақиқа: "Сўғдиёна"дан Норхонов, "Пахтакор"дан Кримец огоҳлантирилди

7-дақиқа Шоҳруз Норхонов узоқдан зарба берди, аммо ноаниқ

6-дақиқа Жалолиддин Машарипов жарима зарбасидан тўпни узатди, Дердийокка жиззахлик ҳимоячилар аниқ зарба беришга йўл қўйишмади.

5-дақиқа "Пахтакор" жамоаси бурчак зарбасини амалга оширди, "Сўғдиёна" ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб тўпни жарима майдонларидан узоқлаштира олдилар

2-дақиқа: тезкор ҳужумдан кейин Дердийокнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди

1. Ўйин бошланди!

- Бироз аввал жамоалар стадионга етиб келишди. Сайтимизда фотогалерея ҳам чиқди.

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 




Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика