Latest news

19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  0 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  0 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  4 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  8 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  1 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  11 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади News

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади

“Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин бир қатор футболчиларни қайтаришоқда. Жумладан ҳимоячи Артём Филипосян ҳам янги мавсумни бошқа клубда бошлаши борасида режаси бор эди.
Аввал хабар берганимиздек, у оёғини операция қилдирганди. Айни пайтда Артём соғайиб боряпти. Куни кеча эса кейинги тақдири борасида бир қарорга келди. Футболчи ўтган йилгидек, янги мавсумда ҳам яна “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Бунинг сабаблари хусусида унинг ўзи ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

-   “Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин жамоада қолишга қарор қилдим. Барибир у ерда ажойиб мавсумни ўтказдик. Жонкуяр мухлисларига ҳам эга. Аммо менга  “Бухоро”га қайтишимдан олдин етарлича вариантларим бор эди ва улар билан ҳам гаплашаётгандим. Бир куни менга Улуғбек Бақоев қўнғироқ қилиб, “Бухоро”га мураббий бўлганини айтди ва менинг ёрдамим кераклигини тушунтирди. Шундай қилиб, “Бухоро” билан келишувга эришдим ва бир йиллик шартнома имзоладим. Барибир ҳар йили исталган футболчи ўзи учун келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқади. Шулардан келиб чиққан ҳолда у бир қарорга келади. Менга эса юқорида таклифлар борлиги ҳақида айтдим, аммо ҳали ҳеч кимга ваъда бермагандим. Лекин учрашиб гаплашиб тургандим. “Шўртан” билан “Машъал” жамоалари мени ўз таркибларида кўришни исташаётганди. Жиззахдан Даврон ака Файзиев ҳам қўнғироқ қилиб турганди. Айнан менга ушбу клублардан аниқ чақирувлар бўлганди. Бироқ мен ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан кейин яна “Бухоро”да қолишга қарор қилдим. Ҳозир таркибни шакллантиришяпти, селекция ишлари давом этяпти. Менимча, ҳаммаси аниқ бўлганидан кейин мақсад қандай эканлигини айтишади.

Яна бир гап: “Бухоро” клубининг футболчиларидан қарздорлиги борлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам аксарият ўйинчилар жамоани тарк этишга қарор қилишган. Аммо Филипосяннинг айтишича, “Бухоро” раҳбарияти ўтган йилги қарздорликни бартараф этиш бўйича ижобий ўзгаришларни бошлашган.  

-   Биласизми, қарздорлик масаласида клуб ҳаммасини тўлади десам нотўғри гапирган бўлардим. Бу масалада бошқа ўйинчилар билан боғлиқ вазият қандай ҳал этилаётганини билмадим-у, аммо менга ҳозирча барча ойлик маошларини тўлашди. Энди фақат мукофот пуллари бўйича қарздорлиги қолди холос. Ўйлайманки, клуб тез орада бу борадаги масалани ҳам “ёпишга” ҳаракат қилмоқда, - дея фикр билдирган Филипосяннинг кайфияти бир мунча яхшиланганини айтиш жоиз.
Ҳозир аксарият ўйинчилар қишки йиғин чоғида бор имкониятларини ишга солиб мураббийларда илиқ таассурот қолдиришни исташмоқда. Артём эса жароҳати туфайли операция қилинганидан бери мана аста-секин индивидуал шуғулланишни бошлади. Шу ўринда қачон майдонга қайтиши, қачондан умумий гуруҳга қўшилиши юзасидан ҳам ўз режаларини айтди.  

-   Ҳозирча якка ўзим ёрдамчи мураббий билан шуғулланяпман. Эрталаб жамоа билан бирга машғулотларга боряпман, обеддан кейин эса тренажёр залида ишлаяпман. 15-16 февралгача шу асносида ишлашда давом этаман. “Бухоро”нинг навбатдаги йиғини ҳам яна Тошкентда бўлади. Ўшанда умумий машғулотларга қўшилишдан умид қиляпман. Айни пайтда аста-секин югуришни бошладим.

ФИРДАВСХОН  
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика