Latest news

18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  0 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  1 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  2 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  2 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  6 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  12 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  12 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  10

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда News

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта пенальти ва иккита қизил карточка берилган Грецияга қарши кечган драматик ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Бир соатча тенг кечган учрашувда Димитриос Коурмпелис учрашувдаги иккинчи пенальтини ўз дарвозаси олдида юзага келтириб қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, устунлик Ўрта Осиёликлар томонига ўтди.

Ўйин шу тарзда кечишини учрашув бошидаги томонларнинг эхтиёткор ўйинларига қараб айтиш қийин эди. Аммо 27 дақиқада Ўзбекистон ажойиб тарзда ҳисобни очгач ўйин жонланди. Жамоа сардори Владимир Козак чап қанотда яхши харакат қилиб, Аббосбек Махсталиевга ажойиб диагонал узатмани амалга оширди, у эса тўпни тўхтатмай туриб ўнг оёғида дарвозага йўллади, ва дарвоза тўсининг ички қисмига теккан тўп дарвоза тўридан жой олди. 

Аммо Греция ҳам бунга жавоб беришга харакат қилди. Ионнис Гианниотаснинг жарима майдончаси бурчагидан айланма тарзда йўллаган жарима зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди. Ўзбек ҳимоячиларининг Димитриос Диамантакос ҳамда Иоаннис Гианниотасга нисбатан қўпол харакатлари тоза пенальтига олиб келди. Жамоа сардори Константинос Стафилидис маъсулиятни ўз бўйнига олиб тўпга яқинлашди, ҳамда дарвозанинг юқори чап қисмига тўпни йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги дақиқаларда Греция яхшироқ ўйин намойиш этаётган эди, аммо 62 дақиқада Димитриос Корпелис жарима майдончасида рақибни ушлаб қолганлиги учун иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилгач ҳамда жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилангач, ўйин тизгини Ўзбекистон томонига ўтди. Пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга оширди. У ишончли тарздаги аниқ зарбаси билан дарвозабон ва тўпни дарвозанинг турли бурчакларига йўллади.

Шундан сўнг Греция яна ўзларига ўзлари муаммо келтиришди. Димитриос Константинидис Забихилло Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнаб учрашувдаги учинчи пенальтига сабабчи бўлди. Бу сафар Сергеев пенальти тепишни Сардор Рахмоновга қолдирди, у эса ўз ўрнида дарвозабон ташланишини бироз кутди ҳамда тўпни юқори ўнг бурчакка аниқ йўллади.

Аммо можаролар шу билан ниҳоясига етмади. Бобурбек Юлдошев ҳам ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди ва жамоаларни сон жиҳатидан тенглаштирди. Аммо Греклар бундан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чорак финалга йўл олди.


Қобилжон Бабаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика