Latest news

19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  7 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  3 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Фарруҳ Сайфиев: "Бир ойга қолмасдан сафга қайтаман" News

Фарруҳ Сайфиев: "Бир ойга қолмасдан сафга қайтаман"

"Насаф"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиевнинг ўйинини мухлислар жуда соғингани рост.

Фарруҳ Сайфиев ўтган йилги мавсумнинг охирларида жароҳати туфайли сафдан чиққан эди. Декабрнинг охирларида хорижда жарроҳлик амалиётини ўтказди ва узоқ вақт тиббий муолажада бўлди. Кейинроқ эса жисмоний тайёргарликларни бошлади ва мана ниҳоят у яна сафга қайтишга яқин турибди.

Биз Фарруҳ билан унинг ҳозирги аҳволи ҳамда энг муҳими қачон сафга қайтиши ҳақида сўрадик.

-Ҳозирги пайтда якка тартибда тинмасдан шуғулланаяпман. Мақсадим тезроқ сафга қайтсам, дейман. Жамоамга ёрдам беришим кераклигини ҳар дақиқада ҳис қилиб турибман. Насиб бўлса, бир ойга қолмасдан сафга қайтаман.

Тўғриси, бу жароҳатдан қутулиш узоққа чўзилар экан, буни душманимга ҳам раво кўрмасдим. Эшитганман, футболчи учун ўз жамоаси ўйинларини трибунада кузатиш жуда оғир бўлишини. Буни ўзимда синаб кўрдим, рости жуда қийналиб кетаркансан киши. Менга доимо жамоадошларим, мураббийлар, клубимиз раҳбарияти далда бериб туришади, бу менга катта руҳий куч бағишлайди,-дейди Фарруҳ Сайфиев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика