Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Фаолиятини "Урал"да бошлаб, "Сантьяго Бернабеу" ёқимтойи бўлган Лукас Васкес ҳақида News

Фаолиятини "Урал"да бошлаб, "Сантьяго Бернабеу" ёқимтойи бўлган Лукас Васкес ҳақида

2001 йилнинг 14 апрели, Висенте Дель Боске бошчилигидаги "Реал" "Вильярреал"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди.

Гути хет-трик қайд этди, балки фаолиятидаги энг яхши ўйинни ўтказгандир. Мана шундай чиройли лаҳзаларни трибунада 9 ёшли Лукас ҳам томоша қилиб ўтирганди. Унинг отаси ашаддий мадридчи эди ва илк марта ўғлини севимли жамоасининг учрашувини кўрсатгани стадионга олиб борганди. "Реал"нинг ўйини жуда зўр, Гути ва Макманаманларнинг ўйинларидан кўз узиб бўлмасди. Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг ўғил отага шундай деди: "Мен ҳам шу ерда ўйнашни истайман". Ўша куни бола футболга меҳр қўйди. Футболга ҳам.

6 йилдан кейин Лукас энг яхши кўрган жамоасининг ўйинини телевизордан кузатиш учун машғулотлардан тезроқ қайтишни ўйларди. Эшикни ёпиши билан отасининг бақирган овозини эшитди: "Ҳой, ҳозиргина Мичель қўнғироқ қилди! Сен "Реал" билан 17 ёшинггача машғулотларда бўлар экансан!". Шунда Лукас: "Дада, устимдан кулманг!", дея отасининг гапларига ишонмади. Орзулар ушалди. Агарда Урал бўлмаганида бу суҳбат бўлмасди.

Ҳа-ҳа, Лукас "Урал" академиясидалигида "Реал" қизиқишларига сабаб бўлган. Фақатгина бу "Урал" Ла-Коруньядан. Лукас Васкеснинг туғилиб ўсган жойи клуб базасидан 40 км узоқликда жойлашганди. Испаниянинг "Урал"и 1962 йилда талабалар гуруҳидан ташкил топган. Клубнинг илк президенти Аугусто Сезар Лендойро бўлганди. 1998 йилда у туғилиб ўсган жамоасидан кетганди ва "Депортиво"да 25 йил ишлаганди. Айнан у ерда 2000 йил Испания чемпионлигини қўлга киритган. 

Йиллар ўтди. Лукас Кастильяда тўп тепди, дўстлари каби "Сантьго Бернабеу"да қарсак чалиб турди. Кейинчлик у "Эспаньол"га ижарага берилди. Примерода 23 ёшга кирганида дебют қилди. Яхши мавсум ўтказгани учун Каталония жамоаси футболчини 500 минг еврога харид қилди ва узоқ муддатли шартнома имзолади. Унга худди орзуларидан узоқлашиб кетаётгандек туюларди. Бироқ бунга яқин орада етишишини билмасди.

Атиги 2 ҳафта ўтиб "Реал" мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Клуб бош мураббийлиги Рафа Бенитесга топширилди. У эса тезда Васкесни ортга қайтарди. "Реал"нинг илк хариди 1 млн евролик бўлиши керак эди, жамоа бундан унумли фойдаланди.  "Эспаньол" икки ҳафта ўтиб қўшимча 500 минг евро ишлаб олди, Лукас эса яна бир имкониятга эга бўлди.

Бир йил ўтиб у Европа чемпионлар лигаси финали пенальтилар сериясида 11 метрлик нуқтанинг устида турди. Лукас биринчи бўлиб тўпни тепди. 

"Ўзимга ишончим юқори эди. Шу боисдан пенальтидан гол уришга чанқоқ бўлиб тургандим. Финал ҳуштаги чалинганидан кейин Зиданнинг ёрдамчиси Давид Бетонининг олдига бордим ва биринчи бўлиб тепишимни айтдим. Албатта, бундай пайтда жамоа турган жой билан пенальти нуқтаси орасидаги масофа узоқдек туюлар экан. Худди бармоғимда юраётгандек бўлдим. Ўша вазиятда ўзимга ишончим юқори эди ва гол киритдим", - деди Васкес соврин ютиб олинганини нишонлаётган вақтда. Ёш болакайнинг орзуси ушалди.

2018 йилнинг боши Лукаснинг фаолиятидаги энг яхши паллалар бўлди. У Ла Лигада орасида тўп оширишларнинг эффективлиги бўйича Месси билан етакчилик қилди. "Гол+пас" тизимида эса у фақатгина Криштиану Роналдудан ортда қолди. Лукаснинг атрофи ҳар доим ўзидан кўра иқтидорли футболчилар билан ўралганди. Бироқ у меҳнаткаш, ўзига ишончли ва орзуларини амалга ошириш учун қаттиқ интиладиган футболчи эканлигини исботлаб бўлди.

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика