Latest news

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Фажр Иброҳим: "Тенг ўтган ўйинда ҳимоячиларимизнинг индивидуал хатоси қимматга тушди" News

Фажр Иброҳим: "Тенг ўтган ўйинда ҳимоячиларимизнинг индивидуал хатоси қимматга тушди"

Ўзбекистон - Сурия (2:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин меҳмон бош мураббийи Фажр Иброҳим ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан табриклайман. Ўйин чиройли, қизиқарли ва яхши ўтди.  Тўғри, кеча рақибнинг КХДР ва Туркия билан ўтган ўйинларидан келиб чиқиб, уларнинг ҳимоя чизиғини кучли эканлигини эътироф этгандим. Жисмоний тарафлама ҳам яхши таассурот қолдиришганди. Иккинчи бўлимда гарчи ташаббусни қўлга олган бўлсакда, лекин мудофаа чизиғини ёриб ўтишни эплай олмадик. Бунга таркибдаги асосий футболчиларимиз йўқлиги ҳам қайсидир маънода таъсир қилди. Баъзи нарсалар ўхшади ва ўхшамаган жиҳатлар ҳам кузатилди.

Бугунги ўйинда қайси тарафлама рақибга ютқаздик? Ўйин тенг бўлди. Фақат ҳимоячиларимизнинг индивидуал хатолари эвазига таблодаги ҳисоб Ўзбекистон фойдасига ишлади. 

Ўйин тугагач майдон атрофида мураббийлар билан ўйин ҳақида баъзи ҳолатлар ҳақида гаплашдик. Лекин чуқур таҳлилга ўтиб кетганимиз йўқ. Ўйин ҳақида гаплашдик. 

Бугунги баҳсда ҳаммаси рисоладагидек бўлди. Ажойиб шаҳар, чиройли стадион, мухлислар ва биргина ёқмаган тараф, майдон чимининг парчаланиб кетгани. Майдон чими жипслашиб улгурмагани кўринди. Шу жиҳат бироз ранжитди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика