Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  69 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Европа ТОП-5 чемпионатида гол урган биринчи шимолий кореялик футболчи ҳақида News

Европа ТОП-5 чемпионатида гол урган биринчи шимолий кореялик футболчи ҳақида

"Кальяри" янги юлдузни тарбиялаяптими?

2017 йилнинг 10 март санасида «Кальяри» шимолий кореялик Хан Кван Соннинг трансферини эълон қилди. 2014 йилда у U-16 Осиё Чемпионатида ғолиб чиқди, бир йилдан сўнг U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этди. «Кальяри» клуби расмий сайти хабарига кўра 18 ёшли Хан иккала оёғида зарба бера олиши, дриблинги, голни ҳис қилиши ва ўйинни тушуниши туфайли трансфер қилинганди.

14 март куни Хан «Кальяри» ёшлар жамоаси сафида Виареджодаги мусобақада гол урганди. Сардиния клуби «Парма»ни мағлуб этган 4:1, Хан эса асосий жамоага йўл олганди.

19 март куни у «Лацио»га қарши учрашувда захирада ўтирди. 2 апрель куни эса «Палермо»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди. Шу тариқа Хан «Кальяри» сафида майдонга тушган илк осиёлик, Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнаган биринчи шимолий кореялик футболчига айланди.

Ўтган ҳафта Хан А серияда иккинчи бор майдонга тушди. У «Торино»га қарши баҳсда 14 дақиқа ҳаракат қилиб гол уришга ҳам эришди. Италия чемпионатида жами 19 дақиқа ва 1 гол ажойиб натижа.

«Италия А сериясидаги илк голимдан жуда ҳам хурсандман, – дейди ҳужумчи ўйиндан сўнг. – Мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. «Кальяри»да ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Менинг севимли ўйинчим? Менга Криштиану Роналду ёқади».

sports.ru сайтидан Нарзулла таржима қилди


П.С. Хан Кван Сонг 2014 йилги Осиё чемпионатида Ўзбекистон дарвозасига гол урганди. Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз гуруҳ босқичида КХДР устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Хан голлардан бирига муаллифлик қилганди. Ўзбекистон сафида Суҳроб Нуруллоев (иккита) ва Абдуғани Ғанижонов гол урганди.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика