Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

ЕВРО-2016. Қуръа ташлаш маросими якунига етди News

ЕВРО-2016. Қуръа ташлаш маросими якунига етди

Париж шаҳрида 2016 йилги Европа чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


Маросимни ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Демак маросимни Руд Гуллит ва Биксент Лизаразю олиб боришади. Саҳнада Франция миллий рақси намойиш этилди. Энди ЕВРО-2016ни қабул қиладиган стадионлар намойиш этилмоқда. Сайтимиз орқали барча стадионлар ҳақида маълумот бергандик.

Ҳозирча саҳнада концерт бўлмоқда. Энди барча 24та жамоа байроқларига бурканган йигит қизлар қўшиқ куйлашмоқда. Мусобақанинг тимсоли "Супер Виктор" саҳнага чиқиб қолганлар билан рақсга тушди.

Гуллит ва Лизаразю саҳнага Давид Геттани таклиф қилди. Айнан у ЕВРО-2016нинг мадҳиясини куйлайди. 

Энди Испанияни Европа чемпиони қилган Висенте Дель Боске ўз фикрларини билдирди ва ўз ўрнига бориб ўтирди. 

Ташкилотчилар ўтган мусобақаларда урилган чиройли голларни эслаб ўтишди.

Саҳнага Антонин Паненка таклиф этилди. Чехословакиялик собиқ футболчи пенальтидан антиқа зарба берган дастлабки инсон ҳисобланади. У билан бирга Оливер Бирхофф, Давид Трезеге ва Ангелос Харистеас ҳам саҳнага чиқиб келди. 

Албатта, қуръа ташлаш маросими бўладию Жанни Инфантино чиқмайдими? ФИФА президенти бўлишга даъвогар бўлиб турган Инфантино саҳнада. 

Демак диққат қилинг қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда...

"A" гуруҳи: Франция, Руминия, Албания, Швейцария.
"B" гуруҳи: Англия, Россия, Уэльс, Словакия.
"C" гуруҳи: Германия, Украина, Польша, Шимолий Ирландия. 
"D" гуруҳи: Испания, Чехия, Туркия, Хорватия.
"E" гуруҳи: Бельгия, Италия, Ирландия, Швеция.
"F" гуруҳи: Португалия, Исландия, Австрия, Венгрия.


Қайси бири "ўлим гуруҳи"?


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика