Эски гвардия янги "Пахтакор"га қарши (превью)
01 may 2019 11:51
News
Эски гвардия янги "Пахтакор"га қарши (превью)
Нега дейсизми? Бунга етарлича сабаблар мавжуд. Йўқ, йўқ, эски қўшиқни айтишга ва бугун ўша мусиқа такрорланишига ишонманг. Эски хулосага бугун ишонманг. Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув ва унинг атрофидаги гап-сўзлар ўтмишда қолган. Айни пайтда ҳар иккала жамоа ўзининг янги саҳифасини бошлаган.
Аввалги йилларда бўлгани каби бу сафар "Пахтакор"дан ўтган футболчилар трансфер ҳуқуқи "Металлург" томонидан тўлиқ сотиб олинган. Янги "Металлург" ўз таркибини асосан эски "пахтакорчилар" билан кучайтирган. Александр Лобанов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов, Камолиддин Тожиев, Баҳром Абдурахимов, Сервер Жепаров, Баҳодир Пардаев ва ҳоказо. Уларнинг барчаси бугунги баҳсда "Пахтакор"га қарши ўйнаш имкониятига эга. Шу жиҳатни инобатга оладиган бўлсак, Арвеладзе қўл остида "Пахтакор"да ўрнини тополмаган футболчилар бугун қандай қилиб бўлмасин грузиялик мутахассисга нималарга қодир эканликларини исботлашга астойдил уринишади. Бу эса уларга ўзгача иштиёқ ва мотивация беради. Мазкур жиҳат ўйин аҳамияти ва қизиқарлилигини ошириши табиий. Янги қурилаётган "Пахтакор" эса ҳозирги "Металлург", аввалги "Пахтакор"нинг пойдеворига таяётган жамоа билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишга киришади.
"Металлург" рулида аввалги "Пахтакор" мураббийлар штабида ишлаган мутахассис Андрей Шипилов. Ушбу мураббий ҳам собиқ жамоаси ва Арвеладзега ўзининг мураббийликдаги имзосини кўрсатишга ҳаракат қилиши табиий. Ўтган йилги тўқнашувда Шипилов "Пахтакор"га қарши жамоасининг бор салоҳиятини намойиш этиш имкониятига эга бўлмаганди. Ижара келишуви туфайли "Пахтакор"га қарши тўлиқ таркибда ўйнай олмаган "Металлург" етакчиларисиз қийналиб қолганди. Бу йил эса буткул бошқа манзара.
"Динамо" билан ўйинда жароҳат олган Жепаровнинг бугунги ўйиндаги иштироки сўроқ остида
Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Пахтакор" ҳозирча чемпионатда мағлубият аламини татиб кўргани йўқ. Жамоа ўтказилган 6 учрашувдан 5тасида ғалабани тантана қилди. Фақатгина Термиз сафаридан "Пахтакор" атиги 1 очко билан қайтганди.
"Металлург" эса айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Бугун улар пешқадам "Пахтакор" билан орадаги фарқни 3тага қисқартириш имкониятига эгалар. Эҳтимолий ғалаба "Металлург"га нафақат пешқадам билан орадаги фарқни қисқартириш, балки учинчи ўриндаги мавқеини янада мустаҳкамлаб олишини таъминлайди. Шипилов бошқарувидаги жамоа ҳозирча ўтказилган 6 ўйиндан 3тасида ғалаба қозонди, 1 дуранг ва 2 мағлубият.
Ўтган йили "Пахтакор"да асосий таркибдан жой ололмаган Баҳром Абдурахимов "Металлург"нинг жорий мавсумдаги энг яхши трансферларидан бири бўлиб турибди. Абдурахимов айни пайтда Суперлигада ассистентлар рўйхатида 2та голли узатма билан пешқадамлар орасида бормоқда. Шунингдек, футболчи ҳисобида 1та гол ҳам мавжуд.
Факт: "Металлург" Суперлигада "Пахтакор"дан кўра кўпроқ гол урган - 12.
Факт: "Металлург" чемпионатдаги барча ўйинда гол ураётган жамоа саналади. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, бекободликларнинг бугунги рақиби "Пахтакор" эса "Сурхон" билан баҳсда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган.
Факт: "Пахтакор" ва "Металлург" ўз уйларидаги ўйинларда 100% натижа қайд этишмоқда. Аммо "Металлург" сафарда ўтказилган 3 учрашувдан бирортасида ғалаба нашидасини сургани йўқ: 1 дуранг, 2 мағлубият.
"Пахтакор" тўпурари Драган Черан (4 гол)
"Металлург" тўпурарлари Зоҳид Абдуллаев, Музаффар Музаффаров, Станислав Андреев ва Баҳодир Пардаев (2тадан гол)
Ўзаро ўйинлари тарихи: "Пахтакор" ва "Металлург" ички чемпионат доирасида ўзаро 44 маротаба тўқнаш келган. "Пахтакор" 36 ўйинда ғалаба қозонган, "Металлург" 4 учрашувда ғолиб чиққан ва қолган 4 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 117-33, "Пахтакор" фойдасига. Хусусан Тошкентда ўтказилган учрашувларнинг 20тасида "Пахтакор" рақибидан устунликка эришган ва яна 2 ўйинда дуранг кузатилган. "Металлург" ҳозирча сафарда "Пахтакор" қаршилигини енга олмаган.
Pakhtakor Dragan Ceran - 13', Dragan Ceran - 37' |
Superliga. Round 7 01/05/2019, 18:30 1
:
2
Finished
|
Metallurg Islombek Isoqjonov - 12' |
Қисқа қилиб айтганда, бугунги ўйин янги ва эски "Пахтакор" ўртасидаги қарама-қаршилик.
Comments