Latest news

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган News

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, футзал терма жамоамиз аъзолари мусобақанинг финал босқичига чиққанликлари учун ҳали ҳамон мукофот пулларини олишмаган. 

Шу йил 10-12 апрель санасида Бишкекда ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда илк турда Непални (5:1), иккинчи турда Афғонистонни (5:1), сўнгги баҳсда Тожикистонни (5:2) таслим қилган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3та ўйинда 100 фоизли натижага эришганди. 

Маълумотларга кўра, ЎФА томонидан кейинги босқичга йўлланма учун ҳар бир футзалчига 10 миллион сўмдан мукофот пулини ваъда қилган. Бироқ кейинчалик ушбу миқдор 5 миллион сўмдан берилиши айтилган. Афсуски, орадан 4 ой ўтди ҳамки пул маблағлари футзалчиларга берилмаган.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоалари ўзлари иштирок этган турнирдаги муваффақиятли натижа учун дарҳол мукофот пулларини олишди. Аммо нима учундир футзалчиларга келганда ЎФА буни чўзиб келмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сўнгги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиққан, Осиё "йўлбарслари" ҳисобланган Эрон билан тенгма-тенг кураш олиб борган эди.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика